Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида

00:00 / 25.05.2008 | eski savollar | 596
Биссмиллаҳу роҳманир роҳийм!!! Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ ҳурматли Шайх хазратлари. Менинг сизга саволим бор ва у қуйидагича: Мен, 40 ёшимдан бери ро'за тутиб ва фақат рамозон ойида 5 вақт намоз о'қиб келаман. Бошқа пайтлари фақат бомдод намозини о'қиб сог'лигим то'г'ри келмаганлиги учун о'қий олмадим, лекин қазо намозларини о'қий олмаганим учун о'зимни гуноҳкор ҳисоблайман, эндиликда эрталаб ниятда бомдод намозига эмас Нафл нажот намози деб ният қилиб 4 ра'кат намоз о'қияпман, агар намоз о'қимасам о'ша куни о'зимни қандайдир хато иш қилаётгандек бо'либ юраман, мен шу о'қиётган нафл намозимни шундай давом эттирсам бо'ладими?Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Ҳурмат ила Ҳалима она.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Муҳтарама Ҳалийма она! Намоз ўқиганингиз жуда ҳам яхши иш. Намоз ўқилмай қолганда хато иш қилгандай бўлиб юриш ҳам яхшилик аломати. Аммо намоз ҳар ким ўзи истаганича қиладиган иш эмас. Намозни сиз билан биз бандаларга Аллоҳ таоло фарз қилган. Фарз нима эканини билиш учун бу нарса билан ҳам танишиб чиқишимиз керак.Шариат қилишни жазм ила шубҳасиз ва қатций далил билан талаб қилган иш фарздир. Фарз амални қилиш лозим ва лобуддир. Уни қилган одам савоб олади. Фарз амални қилмаган одам осий бўлиб, иқобга қолади. Фарзни инкор қилган кофир бўлади.Намоз фарз ишлардан энг улуғидир. Уни вақтида ва шариатда кўрсатилгандек адо этиш ҳар бир банданинг муқаддас бурчидир. Фарз намознинг ўрнига нафл намоз ўқиб бўлмайди. Сабр билан, намоз ҳақидаги китоблардан бирини олиб, намозни биладиганлардан сўраб ўрганиб уни ўз вақтида ўқишга ўтинг. Аллоҳ хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади. Шифо топасиз, кўп яхшиликларга сазовор бўласиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat