Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суннат намозини ўқиш

00:00 / 05.05.2008 | eski savollar | 755
Бомдод намозини агар жамоат фарзини ўқиётган бўлса қўшилиб ўқиб бўлиб сўнгра суннатини ўқиса бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бомдоднинг суннатини ўқиса фарз жамоатига етиша олмайдиган бўлса, суннатни тарк қилади. Чунки фарзнинг савоби суннатнинг савобидан афзал.Ким фарздан бир ракъатга етадиган бўлса ҳам, суннатини ўқийди. Бомдоднинг фарзидан бир ракъатга етиш имкони бўлса ҳам суннатни ўқилади. Чунки шу тариқа ҳам фарзнинг, ҳам суннатнинг фазли топилади.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон намозга келсангиз биз сажда қилиб турган бўлсак, сиз ҳам сажда қилинг ва уни ҳеч нарса санаманг. Ким ракъатни топса, намозни топган бўлади», дедилар».Абу Довуд ва Дора Қутний ривоят қилган.Масжидга кирган одам Бомдоднинг суннатини ўқимаган бўлса, бир четда ўқийди. Сафнинг орқасига бориб ўқимайди.Бомдоднинг суннати қазосини фақат фарзига тобеъ бўлган ҳолдагина ўқийди.Яъни, ҳам фарзни ва ҳам суннатни қазо қилганда фарзга қўшиб суннатнинг қазосини ҳам ўқилади. Суннатнинг ўзини қазо қилиб ўқиш йўқ. Шунинг учун, нима қилиб бўлса ҳам, фарздан қолмаслик шарти ила Бомдоднинг суннатини фарздан олдин ўқиб олиш лозим. Имом Муҳаммад завол вақтигача Бомдоднинг икки ракъат суннатини ҳам қазо қилинади деган.

Топ рейтинг www.uz Openstat