Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қандай сажда қилсам тўғри бўлади?

00:00 / 25.02.2013 | eski savollar | 639
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуху. Ҳурматли шайх ҳазратлари, аввало илмсизлигим туфайли вақтингизни олаётганим учун узр! Менга шундай савол пайдо бўлди, биродаримиз Али Абдуллони, “Мен намозми тўғри адо этаманми?” сарлавҳаси билан ёзган саволига жавобдан кейин, ҳурматли шайх ҳазратлари бизларгаям устозимиз 20 йил бўлаяпти худди шундай намозни адо этишни ўргатган эдилар, фақат сажда қилишда аввал бурунни, кейин пешонани ерга тегишини, саждадан эса аввалло пешонани, кейин бурунни кўтаришни ўргатган эдилар! Саволим саждани қандай қилсам тўғри бўларди? Хато ва камчилик бўлса узр! Дуо қилинг устоз, намозларимизни аҳли оиламиз билан вақтини ўтказмасдан ўз вақтида, нуқсонсиз адо этишимизни Аллоҳ таолони Ўзи муяссар айласин! Парвардигоримиз бизу сиздан рози бўлсин, омийн! Ассалому алайкум!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу жуда ҳам аҳамиятли иш эмас. Муҳими намозни вақтида, арконларини ўрнига қўйиб адо этиш. Бундай пайтларда уламолар устознинг айтганини қилган яхши дейдилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat