Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

динда саволим бор

00:00 / 30.05.2008 | eski savollar | 4450
Бисмилахир Рохманир Рохийм Ассалому алайкум шайх хазратлари. Мен Киргизстон Ош шахридан исмим Умар.Мен факат сизнинг мухлисин-гиз булиб факат сизнинг таълимотларингиздан фойдаланаман. Мен давлат университетини иктисод сохаси буйича тахсил олганман.З курсда укийётганимда динга каттик кизикишим пайдо булди Динимиздаги тафрикаликни куриб буни хакикатини англашга кизикишим пайдо булди.Уша пайтдан бошлаб даватга кизикишим пайдо булди. 3 йил олдин бир жамоат масжидимизга келиб Аллохни йулига деб 3 кунга таклиф килишди мен Аллах учун деб рози булдим ва 3 кун бирга булдим. Шунда мен улардаги гузал одоб ахлокларни куриб динга мухаббатим ошиб борди. Бу жамоатнинг харакати сабабли шахримизда куплаган инсонларни бенамозлари намозга келди илимлиларда эса уз аро муххабат пайдо булди. Миллатчилик хурофоти сезиларли даражада йукола бошлади. Айтиб берадиган яхши тасуротлирим жуда куп лекин хозирги саволим якинда биродарларимиз Интернет оркали таблиг жамоатига таалукли бир неча сахифалардан иборат «бу харакат бидьат» деган хужжатлар келтиришибди.Шу масала тугрисида бизга аниклик киргизиб берсангиз илтимос. Бу тугрисида такво Билан бизга аниклик киргизиб берасиз деган умиддаман. Биз бу ахборотдан хулоса чикариб олгани илмимиз савияси етмади ва у уламоларни биз танимаймиз хам. Бу рисола ёзувчининг фикри эмас, балки катта уламолар ва машойихларнинг фикрлари жамланган рисоладир. Куйида номлари зикр килинган ушбу уламоларнинг вафот этганларини Аллох рахматига олсин, хаёт булганларига эса мул савоблар берсин! Мухаммад бин Иброхим Оли Шайх (уз замонасидаги Саудия Арабистонининг муфтийси) Абдулазиз бин Абдуллох бин Боз (уз замонасидаги Саудия Арабистонининг муфтийси) Мухаммад бин Солих Усаймийн (кибор уламолар хайъатининг аъзоси) Мухаммад Носируддин Албоний (таникли мухаддис) Абдурраззок Афифий (кибор уламолар хайъатининг аъзоси) Док. Солих бин Фавзон ал-Фавзон (кибор уламолар хайъатининг аъзоси) Док. Солих бин Абдуллох Абувд (Жомеъатул-Исломиянинг раиси) Хамуд бин Абдуллох Тувейжирий (Риёз машойихларидан бири) Солих бин Саъд Сухаймий (Жомеъатул-Исломиянинг акида булимининг раиси) Саъд бин Абдуррохман Хасийн (Урдундаги Саудия элчихонасининг диний маслахатчиси) Ахмад бин Яхё ан-Нажмий (Жозон машойихларининг бири) Абдулкодир Арнаут (Димашкдаги Суннати Набавия ходими) КИРИШ СУЗИالحمد لله رب العلمين، و الصلاة و السلام على نبينا محمد وعلى آله وأصحابه أجمعين. أما بعد:“Баъзи даъватлардаги хатарлар пардасини очиш” китобини куриб чикдим. Бу китобда гап борадиган жамоатдан максад бу замондаги одамларни машгул килиб куйган таблиг жамоатидир. Бу жамоат эътикоди, манхажи ва келиб чикишида адашган жамоатлигини хамда уларга шерик булиш, ёрдам бериш ва улар билан бирга чикишнинг харом килинганлигини купдан-куп тажрибали уламолар баён килишган. Бу жамоатдан хазар килиш ва ундан огохлантириш мусулмонларга вожиб булади. Мен у жамоатнинг масъулларига Аллох йулига даъват килишда Аллохга тавба килишларини ва Ахли суннат ва жамоат манхажига кайтишларини насихат киламан. Хамда Аллохга даъват килишларини узларининг юрти булмиш Хиндистон ва Покистон ахлидан бошлашларини насихат киламан. Аллох Таоло айтади: “Сен энг якин кариндошларингни огохлантир.” Ва яна Аллох Таоло айтадики: “Улар кавмларига борганларида уларни огохлантиришсин, шояд улар огох булишса.” (“Тавба” сураси, 122-оят.) Таблиг жамоатининг аъзолари акидани ислох килишга марказлашсинлар, чунки бу асосдир ва Расулуллох صلى الله عليه وسلم ва у кишидан бошка пайгамбарлар хам даъватларини шундан бошлашган. Бу асосни коим килмайдиган хар кандай даъват натижасиз даъватдир. Агар таблигчилар бу насихатни кабул килишса, яхши. Йукса, мен акидаларини бузиб юбормасликлари ва халокатга бориб колмасликларидан барча мусулмонларни огохлантираман. Ушбу китобнинг муаллифи булмиш шайх Мухаммад бин Носир ал-Аринийга китобларида очик баён килиб насихат килганликлари ва улуг вожибни коим килганликлари учун уз миннатдорчилигимни билдираман. Аллох бу кишига энг яхши мукофотини берсин! Пайгамбаримиз Мухаммадга, у кишининг оиласи ва барча сахобаларга Аллохнинг салоту саломлари булсин! Солих бин Фавзон бин Абдуллох ал-Фавзон6.1.1422 хижрий сана (2002 милодий йил)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Охириги пайтда ушбуга ўхшаш гаплар кўпайиб кетди. Мазкур жамоа тўғрисида ҳар ким ўзи топган маълумотни бизнинг саҳийфага ҳам киритмоқда. Бу билан ўзларининг ишларини ривожлантиришга ҳаракат бўлса ажаб эмас.Биз олдин бу ҳақда маълумот берганмиз. Сиз ва сизга ўхшаш кишиларга бундай ихтилофли нарсаларда икки тарафнинг далилларини солиштириб кўриш, кўзланган жамоа билан шахсан учрашиш имкони бўлганлардан сўраш каби ишлар тавсия қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat