Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу ҳолат шаръан халолми?

00:00 / 06.03.2013 | eski savollar | 659
Ассалому алайкум, Шайх хазратлари!Мен бир хусусий корхонада менеджер лавозимида ишлайман. Килаётган ишим учун маош оламан. Корхонамиз чет давлатларидан турли хил молларни юртимизга олиб келиб тижорат килиш фаолияти билан шугулланади. Бизга буюртма берилган молни чет элдаги бир нечта етказиб берувчи корхоналарга нарх ва молни етказиб бериш шартларини маълум килишларини сураб мурожат киламан ва олинган тижорат таклифини яъни нархларини рахбаримга курсатаман. Рахбаримиз молни айнан кайси бир корхонадан олишимни белгилаб бергандан кейин молни уша корхонадан сотиб оламиз. Табиийки энг арзон ва сифатли махсулот таклиф килаётган корхона билан ишлаймиз. Чет элдаги биз мол сотиб оладиган бир хамкор корхоналаримизнинг рахбари шахсан менинг номимга пул жунатди. Мен ундан нима учун жунатгалигини сураганимда эхтиёжларинга ишлатишинг учун узим сен учун жунатдим деди. Агар менга пул жунатсанг молнии айнан сени корхонангдан сотиб оламиз ёки рахбаримизни сени корхонанг билан ишлашга кундираман деб олдиндан келишиб олмаганмиз у билан. Менга юборган пулингни кийматини бизга мол олишимиздан олдин берган нархингга кушганмисан десам йук бу пул мен курган фойдамдан ажратилган деди. Шу пулни олиб узимни эхтиёжим учун ишлатишим шаръан халолми? Ахлимга харом лукма едириб куйишдан куркаман. Бу масалани ечимига аклим етмади. Илтимос шу холатга ойдинлик киритиб берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Бахтимизга Аллох умрингизни зиёда килсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўша пул эгасига келажакда ноўрин фойда етказиб, сазовор бўлмаса ҳам молини олишдан четланишга ишончингиз бўлса, олинг. Бундай адолатни ўрнатишга ожизлик қилиб, янаги сафар ушбу пулнинг таъсирида эгасига ён босишга ўтадиган бўлсангиз, олманг.

Топ рейтинг www.uz Openstat