Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кредитга буюм олиш ва уни фоизлари

00:00 / 03.06.2008 | eski savollar | 15233
Шайх жаноблари! Хозирги кунда купгина биродарларимиз олдиндан 20-30 фоиз нархини тулаб, кредитга телевизор ва бошка уй-рузгор буюмларини сотиб олишмокда ва колган пулини фоизи билан 1,2,3 йилда тулашмокда. Бу масалага шариатимизда рухсат борми? Жавобингиз учун рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бундай савдони фоизли дейилмайди. Балки нархни бўлиб тўлаш дейилади. Мисол учун ўша телевизорнинг нақд пулга нархи етти юз минг сўм бўлади. Насияга олмоқчи бўлган одамда бирдан тўлашнинг имкони йўқ. Шунинг учун савдогар насияга бўлса, нархи тўққиз юз минг, дейди. Харидор рози бўлади ва шартнома тузилади. Бу шаклдаги савдо тўғри. Аммо ажнабий тилдаги «кредит» сўзи ишлатилгани учун кўпчилик шубҳаланишади. Чунки «кредит» сўзи қарз маъносида ҳам ишлатилади. Яъни, бировга маълум миқдорда қарз бериб туриш. Бунда берилган қарз устига фойда олинса, рибо бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat