Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз хакида

00:00 / 16.02.2010 | eski savollar | 4190
Ассаламу алейкум Шайх хазратлари. Мани танишларим ичида узга миллат вакилари бор, уларни намоз укиганини куриб бази бир саволлар тугилади. Масалан дуо килаетганда, улар икки кулини кутармайдилар ва юзларига суртмайдилар, нега ундай киласилар деб сурасам, улар бу хакида ишончли хадислар йук, шунинг учун биз кулимизни юзимизага суртмаймиз дейишди. Шу хакида сизни фикрингизни билмокчи эдим. Кейинги саволим, агар киши бир узи намоз укиса, у такбир тушириши керакми? ва фарз намозида овозини чикариб укиши керакми? Олдиндан жавобларингиз учун катта рахмат, АЛЛОХ умрингизни зиеда килсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўша одамлар илмнинг, хусусан, ҳадис илмининг кўчасидан ҳам ўтмаган одамлар эканлар. Бўлмаса, имомо Бухорий, Абу Довуд ва Термизийлар риовоят қилган ҳадисларни ишончсиз дермидилар. Одатда, бу кабилар турли бемазҳаб фирқаларга эргашганлар бўлади. Улардан ҳазир бўлинглар! Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилаётиб икки қўлларини кўтардилар ва мен қўлтиқлари оқини кўрдим».Бухорий ривоят қилган.Дуонинг одобларидан бири икки қўлни кўтариб дуо қилишдир.Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, Роббингиз ҳаёли ва каримдир. У зот бандаси Унга икки қўлини кўтарса уларни бўш қайтаришдан ҳаё қилади», дедилар».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.Бу ҳадиси шариф ҳам дуода икки қўлни кўтариш кераклигига далилдир.Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон дуода икки қўлларини кўтарсалар уларни юзларига суртмасдан туриб қайтармас эдилар».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.Дуонинг одобларидан бири икки қўлни кўтариб дуо қилгандан кейин қўлларни юзга суртишликдир.2. Ўз ихтиёрида.

Топ рейтинг www.uz Openstat