Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иш ҳақига оид!

00:00 / 09.03.2013 | eski savollar | 2149
Ассаламу алайкум муҳтарам ҳазрат!Бир киши маълум бир касбни ўрганади. Мисол: хонадонларга печлар қуриш. Ўзи моҳир уста бўлиб, сўнгра ёнига шогирдлар олади. Ой ва йиллардан кейин шогирдлар ҳам ўзидай уста бўлади. Энди бош уста бир вақтнинг ўзида бирдан ортиқ жойлардан буюртмалар қабул қилиб, баъзиларига ўзи бошқалариникига шогирдларидан юбориб иш битиради. Аммо мазкур ҳолатда шогирдлар тўлалигича ўзи қуриб битказган печларга ҳам бош уста ҳақ олади. Яна ҳам аниқроғи, буюртмачидан бир дона печни 10 сўмга битказишни келишиб, иш ҳақини бош уста олиб, шогирдларига ўзи белгилаган тарзда мисол учун 5 сўм ҳақ беради. Шу ўринда айтиш керак-ки, мазкур ҳолатдан шогирдлар ва айрим буюртмачилар норозилар. Шогирдлар йиллар бўйича хизмат қилиб, устозлари хақини ўтаган санайдилар ўзларини ва у каби хақ олишни истайдилар. Бу ҳолат бош устага баён қилинганда, иш бермаслик ва исён қилган шогирднинг меҳнатидан фойдаланмаслик таҳдиди билан қаршиланади. Буюртмачилар, ишни бош устанинг ўзи бажармаганидан нолийди, лекин ўзбекчилик деб сан-манга бормайди. Савол: Муҳтарам ҳазрат! Юқоридаги ҳолатда бош устанинг буюртмачиларникига шогирдларини юбориб иш битириб, ўртадаги пулдан олиши ва умуман қилаётган ишлари шаръан тўғрими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Иш бошлашдан олдин келишиб олиш лозим. Иш эгасига уста ўзи эмас, шогирди ишлашини айтиш, шогирдга пул масаласини айтиш керак. Рози бўлсалар ўзлари билади.

Топ рейтинг www.uz Openstat