Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо сўраб

00:00 / 14.03.2013 | eski savollar | 288
Ассалом алейкум Шайх ҳазратлари Аллоҳ қилаётган ишларингизни икки дунёда ҳам ажр савобини берсин.Ҳазрат мен жаҳлим чиққанда нима қилганимни о'зим билмайман,ог'зимга келган гапни айтавераман мен бу билан аёлимга озор бераман,о'зим бундай бо'лишини ҳоҳламайман,қилган ишимдан пушаймон бо'ламан тавба қиламан,лекин яна такрорланаверади,ман ва аёлим Аллоҳнинг марҳамати билан Қурон ёдлаяпмиз,Ҳазрат илтимос дуо қилсангиз Аллоҳнинг о'зи мени хулқимни го'зал қилсин,Аллоҳ бизларга Қуронни қалбимизга о'зи жойлагандек ёд олишни насип қилсин,барчамизга ҳалол ризқ топишни насип қилган бо'лсин.Аллоҳ қилаётган ишларингиздан рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло тилаганигиздан афзалини берсин!Фазаб қўзиган пайтда уни илм ва амал билан босилади.Фазабни илм воситасида даволаш олти йўл билан амалга оширилади:1. Фазабни ютиш, афв қилиш, ҳилм ва сабрнинг фазли ҳақидаги оят, ҳадис ва хабарларни тафаккур қилиш ва уларнинг савобидан умид қилиш.Молик ибн Авсдан ривоят қилинади:«Умар розияллоҳу анҳу бир кишидан ғазабланди ва уни калтаклашга амр қилди. Мен унга:«Эй, мўминларнинг амири! «Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир», дедим («Аъроф» сураси, 199-оят). Умар ўзига ўзи: «Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир», дея бошлади. У, Аллоҳ таолонинг Китобидан тиловат қилинса, тўхтар, кўп тааммул ва тадаббур қилар эди. Бироз ўйланиб турди-да, ҳалиги одамни қўйиб юборишга амр қилди».Умар ибн Абдулазиз бир одамни калтаклашга амр қилди-да, сўнг «Ва ғазабни ютувчилар» оятини ўқиб туриб, ғуломига: «Уни қўйиб юбор!» деди.2. Ўзини ўзи Аллоҳ таолонинг азобидан қўрқитиш.Бунда ғазаби келиб турган одам ўзига ўзи «Менинг бу одам устидан бўлган қудратимдан, Аллоҳ таолонинг менинг устимдан бўлган қудрати қанчалар катта. Агар мен бунга ғазабимни ўтказсам, қиёмат куни Аллоҳ таоло менга ғазабини ўтказиши турган гап. Ундан кўра афв қилай, ўзим ҳам қиёмат куни афв қилинсам, ажаб эмас», дейди.3. Ўзини ўзи адоват ва ўч олиш оқибатидан огоҳлантириш.Бунда банда ноўрин ғазаб ўзи учун бу дунёда ҳеч яхшилик олиб келмаслигини эсга олади. Фазаб фақат бефойда интиқомдан ўзга нарса эмас. У душман орттиришдан бошқага ярамайди.4. Фазаб чоғида ўзининг қанчалар хунук бўлиб кетишини тасаввур қилиш. Бунинг учун бошқаларнинг ғазаб ҳолатидаги сувратини кўз олдига келтиришнинг ўзи кифоя. Одамлар ғазабланган кимсани қутурган ит ёки ваҳший ҳайвонга ўхшатишларини эсласин. Шу билан бирга, ғазабни ичига ютиш Анбиё, авлиё, уламо ва ҳукамоларнинг сифати эканини ҳам ўйласин. Сўнгра, ўша икки тарафдан бирини танлаши кераклигини ўйласин ва ўзига муносиб кўрганини танласин.5. Фазабни ютмасликка ва унинг талаби асосида иш кўришга чорлаётган омилга назар солиш. Эҳтимол, шайтон унга «Ундан ниманг кам? Шалпайиб қолаверасанми? Одамлар нима дейди? Бир бопла уни!» деб васваса қилаётган бўлиши мумкин. Шунда банда ўзига: «Бу дунёнинг арзимаган обрўси деб охиратдаги обрўнинг тўкилишини ўзингга орттириб олма. Сабр қил! Шайтонга ҳай бер!» дейиши керак.6. Одам ишлар унинг иродаси бўйича эмас, Аллоҳ таолонинг иродаси бўйича бўлаётганини ўйласин. Аллоҳ таолонинг иродасига қарши чиқишнинг оқибати нима бўлишини хаёлига келтирсин.ФАЗАБНИНГ АМАЛИЙ ДАВОСИСулаймон ибн Сурад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Икки киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида сўкишиб қолди. Иккисидан бирининг кўзлари қизариб, томирлари бўртиб чиқа бошлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен агар у айтса, ундаги бу нарса кетадиган калимани биламан. У «аъуузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм»дир, – дедилар.Бас, у: «Менда жиннилик бор деб ўйлайсанми?» – деди».Тўртовлари ривоят қилишган.Фазаби чиқишининг олдини олиш ниятида бўлган одам «Аъуузу биллаҳи минаш шайтонир-рожийм»ни айтиб турмоғи лозим.Абу Зарр Фифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан кимда ким ғазабланса, тик турган бўлса, ўтириб олсин, ғазаби кетса кетди, бўлмаса, ёнбошласин», – дедилар».Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.Албатта, бу ишларнинг ғазабни сўндириши тажрибада ҳам собит бўлган.Имом Абу Довуд Абу Воил ал-Оссдан қуйидаги ривоятни келтиради: «Урва ибн Муҳаммад Саъдийнинг олдига кирган эдик. Бир одам гапириб унинг ғазабини қўзғади. Шунда у ўрнидан туриб тоҳарат қилди. Сўнгра: «Отам менга бобом Атийя розияллоҳу анҳудан ушбу ривоятни айтиб берган эди», деб қуйидагиларни айтди:Атийя Саъдий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фазаб шайтондандир. Шайтон эса, оловдан яратилгандир. Олов сув билан ўчирилади. Кимнинг ғазаби келса, тоҳарат қилиб олсин», – дедилар».Абу Довуд ривоят қилган.Албатта, мазкур ва шунга ўхшаш чоралар ғазабни қайтариш учун қўлланиладиган ёрдамчи чоралардир. Фазабнинг асосий чораси эса, Аллоҳга бўлган иймон, қиёматдан умидворликдир. Фазаби чиққан одам, дарҳол, Аллоҳ таолони эслаши, У зот ҳар бир нарсани кўриб билиб турганини ва ҳамма нарсани ҳисоб-китоб қилишини билиши зарур. Шунингдек, ғазабни ишга солиб ёмонлик қилса, қандай жазо олишини, ғазабини ютиб ортга қайтса, қандай савоблар олишини ўйлаши зарур.ФАЗАБНИ ЮТИШНИНГ ФАЗЛИФазабни ютиш фазийлатли ишлардан ҳисобланади. Бунга ҳар қандай одам ҳам қодир бўла олмайди.Аллоҳ таоло ғазабни ютувчиларни мадҳ қилган:«Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни афв қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтирадир», деган («Оли Имрон» сураси, 134-оят).Фазабни ютиш энг қийин ишлардан ҳисобланади. Фазаб инсонда турли муносабатлар ила қўзғалиб туради, уни жиловлаб олиш ҳар бир кишининг ҳам қўлидан келавермайди. Лекин бу оғир ишни тақводор киши эплаши мумкин. Яъни, қалбида тақводорлик мавжуд бўлган инсонгина ғазабдан ғолиб чиқа олади.

Топ рейтинг www.uz Openstat