Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Доим рўза тутиб юриш

22:53 / 27.08.2021 | Muslimbek Mirzajonov | 1137

Ассалому алайкум! Дўстим номидан савол беряпман хурматли устозлар мени дўстим вилоятдан у ҳозир тошкентда таҳсил олади ҳамма талабалар каби у ҳам пулдан бироз қийналади у шундай савол беришимни илтимос қилди озроқ пулдан муоммоси борлиги туфайли доим рўза тутиб юрсам бўладими пулим ҳам тежалади ҳам савобга эришам деб айтди устозлар дўстим доим рўзадор бўлиб юрса бўладими? У пулни тежаш орқали ажрга ҳам эга бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир амал Аллоҳ учун ва расулининг суннатига мувофиқ бўлса у ибодат бўлиб савоб берилади. Сиз ҳам пулни тежаш учун эмас Аллоҳнинг розилиги учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ҳолда душанба ва пайшанба кунлари рўза тутинг. Савоб ҳам оласиз, ўша пулни ҳам тежайсиз. Ёки Довуд алайҳиссалом рўзаларини тутинг (Бир кун рўза тутиб бир кун тутмайсиз), доим рўза тутишни уламолар макруҳ деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat