Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савол

00:00 / 07.06.2008 | eski savollar | 2092
Шайх жаноблари 1савол менга Фузайл ибн Аят хакида хабар берсангиз эшитишимизга караганда яни у инсон олдин карокчи булиб кейин уч оят дан тарсиланиб кейин динни махкам туткан инсон екан ва уни жохилик даврида бир гузал аломати булган экан уша гузал аломати нима 2саволим мен узим рус махалада кота булганман шуниг учун русча маырузаларни купрок тинглиман якинда кулимга бир инсони маьрузасини олиб келишди у инсони исми Ренат Шалафидинов экан у инсон тугрисида хам малумот берсангиз

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- ФУЗАЙЛ ИБН ИЁЗНИНГ ТАВБАСИУ киши ўзининг айтишича, 105 – ҳижрий йилда Самарқандга қарашли «Наса» номли жойда туғилган. Бу жойнинг форсча исми «Дарҳи кузу» бўлиб, манн водийси маъносини англатади.У ўз ёшлигининг биринчи ярмини йўлтўсарлик қилиб, одамларнинг молини талаб юрадиган қароқчи ва зўравон сифатида ўтказди. У Абювард ва Марв орасидаги тор йўлда йўловчи мусофирларни пойлаб турар эди. Ҳаттоки ўша тор йўл унинг номи ила аталадиган бўлди ва у ердан ўтувчилар ҳамда карвондагиларнинг қалбига қўрқинч соладиган минтақага айланди. Улар бир-бирларига унинг тузоғига тушиб қолмаслик учун ўша ерни четалб ўтишни тавсия қилар эдилар.Фузайл ўзи талаб олган молларни айши ишратга, кўнгил хушига сарфлар ва ўзи лаззатларига ишлатар эди.У ўзининг ушбу нодонлик ҳаёти авжида бир жорияни учратди, уни севиб қолди ва ўзини унга бағишлади. Фурсат топиши билан унинг ҳузурига ошқар эди. Бундай фурсатлар эса жуда оз бўлар эди. Унга боғланиб қолиш Фузайлни йўлтўсарлик, мусофирларни пойлаш ва уларни таъқиб қилиш ишларидан машғул қилиб қўйди. Жориянинг ишқи унинг қалбини ром қилиб молиявий қизиқишларини унуттирди. Ундаги зўровонлик ва ёмонлик оловини сўндирди. Унинг ҳақида фикр қилишдан бошқага ярамй қолди. Фақат унга етишиш йўллари ҳақида ўйлайдиган бўлиб қолди.Инсонда унинг нафсининг тўзонлари тичланса ва ёмонлик ҳислари сокин бўлса, бунинг муқобилида унинг қалби тўридаги содиқ туйғулар қўзғолади. Ана ўша ҳолат ўз эгасини Аллоҳга етакловчи биринчи қадамлар бўлади. Мазкур ҳисни уйғотган нарса нима бўлишининг фарқи йўқ. Шунингдек, унинг қай тарафга йўўлангани ёки қай нарсага мойил бўлгани ҳам фарқ қилмайди.Чунки муҳаббатнинг йўли биттадир. Маҳбуб қандай бўлса ҳам, унинг йўлнинг қай тарафида туриши ҳам бари бир. Энг муҳими, солик ўзига ёққан ва ўзи берилган бекатда тўхтаб қолмаса бас. Модомики, олдида йўл очиқ экан у барча бекатлардан ўтиши лозим. У ўзининг ҳақиқий муҳбуби олдинда эканини билмоғи матлуб. У ҳарчанд йўлда давом этар экан ва бекатлардан бирма бир ўтар экан, ўз йўлини унда давом эттириш жозибаси уни тортаётганини ҳис қилади.Фузайл ибн Иёз ўзининг мазкура жорияга бўлган муҳаббати ва унга боғланиши орқали йўл бошига келди. Кечаларнинг бирида у карвон йўлини тўсиб молини талаш режаси тузиш ўрнига маҳбубаси ила қандай қилиб учрашиш режаси ҳақида фикр юрита бошлади. Охири кечанинг охирги қисмида, ҳамма ухлаб ётганда ҳабибасининг ҳовлисига бориб, эшик қоқмай, сўраб ўтирмай девор ошиб тушиш режасини тузди.Фузайл муносиб вақтни танлаш ва режасини амалга оширишга кришди. Тун қоронғусида жориянинг ҳовлисига етиб борди. У иккиланиб турмасдан ҳовли деворидан ошиб ўтишга қулай жой ахтара бошлади. Тезда ўшандай жойни топди ва осилиб деворнинг устига чиқди. Девордан ҳовлига тушишдан олдин атрофга диққат билан қулоқ солди. У шу ҳолда турганида қулоғига тун қоронғусида бир қорининг Аллоҳ азза ва жалланинг қуйидаги оятни тиловат қилаётганини эшитди:«Иймон келтирганлар учун Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳаққа қалблари юмшаш, айни чоқда, олдин китоб берилган, сўнг муддат ўтиши билан қалблари қотиб қолган, кўплари фосиқ бўлганларга ўхшамаслик вақти келмадими?!» (Ҳадид. 16-оят). Ўша соатда Фузайлнинг қалби бефаросатликдан озод бўлган эди. Унинг қалбини ўраб олган қасоват парчаланган эди. Унинг қулоғига муҳаббат тўла раббоний калималар кириши билан уларнинг шуъласи қалбига етиб борди. Улар ундан ўчиб бораётган чироқни ёндирди, сўниб бораётган оловни алангалатди. У бирдан қоронғу зулматни титратиб юборган овоз ила:«Ҳа! Роббим! Вақти келди!» дея қичқирди.Ўша лаҳзанинг ўзидан унинг зоти тамоман ўзгарди. У чиққан еридан тушди. Худди бир нарса чақиб олган одамдай ҳеч нарсага қарамай:«Ҳа! Роббим! Вақти келди!» дея қичқириб олға юрди.Ўша кечанинг охиридаги вақтда мазкур банда ила унинг Робииси орасида сулҳ тузилди. Ўша зулматли соатда безори, қароқчи, йўлтасар Фузайл ибн Иёз дафн этилди. Унинг ўрнига олим, парҳезгор, зоҳид, обид ва ҳакийм Фузайл ибн Иёз туғилди! У нима қилади? У каерга боради?У Сарахсга қайтиб кетишни маъқул кўрди. Кеч кириши билан тунаш учун мусофирхонага борди. У ерда бир гуруҳ йўловчиларни кўрди. Уларнинг ўзаро йўл юриш ҳақида маслаҳат қилаётганларини эшитди. Улардан бири, тонг отгунча кутиб турганимиз маъқул. Йўл хатарли. Унда Фузайл бор, деди. Фузайл уларни тинчлантириш учун олдиларига бориб, томоғига йиғиси тиқилган ҳолда:«Батаҳқиқ, Аллоҳ йўлни Фузайлдан тозалади. Мана у сизнинг ичингизда тавба қилган ҳолида турибди! Умид қиламанки, бугундан бошлаб мени фақат Аллоҳга қочган ҳолимда У зотнинг байтул ҳароми олдида кўрасизлар!» деди.Сўнгра у узоқ сафарга керакли нарсаларини олиб Байтуллоҳ тамон йўл олди. Йўл узра у ўзига ўзи гапириб борарди. «Мен кечаси маъсифтга қўл урар эдим. Бу ерда муулмонлардан бир қавм мендан қўрқиб ўтирибди. Аллоҳ мени уларнинг ҳузурига тавба қилишим учун олиб келган бўлса керак. Аллоҳим! Ўзингга тавба қилдим. Тавбамни байти ҳаромингни қўшни тутишим ила бўлишини истадим!»МАҲЗУНЛИК САФАРИУнинг Аллоҳга юзланиши ўзига ўзи зулм қилган ўтмишини ва гуноҳларга ружуъ қўйганини эсидан чиқармади. У қанчалик Аллоҳга яқинлашса, У зотнинг зикрини кўпроқ қилса ва сифатларини улуғласа, Унда хавфи шунчалик зиёда бўлиб, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳақида йўл қўйган камчиликларига маҳзунлиги ортиб борди. Хусусан, унинг ҳузурида Аллоҳ зикр қилинса ва олдида Қуръон тиловат қилинса бу ҳолат яна ҳам зиёда бўлар эди.Ибн Асокир Иброҳим ибн Ашъасдан ривоят қилади:«Фузайл ибн Иёздан кўра Аллоҳ қалбида улуғ бўлган одамни кўрмадим. Қачон унинг олдида Аллоҳ зикр қилинса ёки Қуръон ўқилса, Унда хавф ва маҳзунлик зоҳир бўлар эди. Унинг икки кўзида дув-дув ёш қуйиларди. Ҳузурида турганларнинг унга раҳми келардир. У бардавом маҳзунлик ва қаттиқ фикрда эди».Кўпинча унинг маҳзунлиги у билан бирга бўлган суҳбатдошларига ҳам ўтарди. Фузайл ибн Иёз ўзининг оғир ўтимишини, қилган гуноҳларини ва Роббисидан узоқ бўлган вақтларини эслаб маҳзун бўлар эди. Унинг ҳамсуҳбатлари эса, ибодатда, парҳезкорликда, зоҳидликда ва маърифатда ўзларидан бир неча баробар учтун турадиган одамнинг маҳзунлигини кўриб маҳун бўлар эдилар.Фузайл ибн Иёзга кўп мулозим бўлганларда бири Абдуллоҳ ибн Муборак: «Қачон Фузайл ибн Иёзга назар солсам, маҳзунлигим янгиланади ва ўзимни ёмон кўриб кетаман», деб туриб йиғлаб юборар эди. Агар Фузайл ибн Иёз ваъз – насийҳат қилса унинг маҳзунлиги тингловчилар қалбига ўтар эди. Уларнинг кўплари унинг ҳолига тушар эди. Унинг ваъзлари атрофидагиларнинг қалбларига маҳзунлик ва афсусни киритар ва уларни дунё уйқусидан уйғотар ҳамда унга берилишдан қайтарар эди.Рашийд Маъмунга қуйидагиларни айтганди:«Кўзларим Фузайл ибн Иёзга ўхшаганни кўрмаган. Олдигага кирганимда у менга:«Эй мўминларнинг амири! Қалбингни маҳзунлик ва завф учун бўшат. Ҳаттоки, иккиси ундан жой олсин ва сени Аллоҳга маъсият қилишдан тўхтатсин, дўзахдан узоқлаштирсин», деди».Фузайл ибн Иёзнинг мулозимларидан бири бўлмиш, бир гуруҳ уламолари билан Рашийднинг даъватига биноан унинг ҳузурига кирган Суфён ибн Уяйна айтади:«Фузайл ибн Иёз бизнинг ҳаммамиздан кейин бошини ридоси билан ўраб олган ҳолда кирди. У ўз жойига жойлашиб ўтиргандан кейин мендан:«Ҳой, Суфён! Улардан қай бири мўминларнинг амири?» деди.«Анависи», деб ишора қилиб кўрсатдим.Фузайл ибн Иёз унга назар солди ва:«Ҳой чиройли юзли! Ушбу умматнинг иши қўлида ва масъулияти бўйнида бўлган сенмисан?! Жуда ҳам катта ишни зиммангга олибсан!» деган эди Рашийд хўнграб йиғлаб юборди.Сўнг Рашийд ҳозир бўлганларга ўн минг дирҳамли ҳамён берди. Уларнинг ҳаммаси қабул қилиб олди. Фақатгина Фузайл ибн Иёз олмади. Шунда Рашийд унга:«Эй Абу Али! Уни ўзинга ҳалол ҳисобламасанг, қарздорга берарсан, очни тўйғазарсан ёки юпунни кийдирарсан», деди. Аммо Фузайл ибн Иёз узр айтди.Кейин Рашийд унга:«Қандай ҳам ажойиб зоҳидсан-а! Абу Али!» деди.«Сен мендан кўра зоҳидроқсан», деди у.«Қандай қилиб?» деди.«Мен фоний дунёдан юз ўгирганман. Сен боқий охиратдан юз ўгаргансан!» деди у.Унинг ҳузуридан чиққанларида Суфён ибн Уяйна унга:«Хато қилдинг. Уни олиб яхшилик ишларга сарфласанг бўларди», деди.Фузайл ибн Иёз унга:«Эй Абу Муҳаммад! Сен юртнинг фақиҳи бўла туриб шу хатога йўл қўясанми? Ўша нарса уларга ҳалол бўлганда менга ҳам ҳалол бўларди», деди». Саволдаги икки гўзал аломат ва Ринат Шарафуддинов ҳақида менда билим йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat