Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Валаддолийн" дейиш мумкинми?

00:00 / 12.06.2008 | eski savollar | 749
Ассаламу алайкум Шайх ҳазратлари, яқинда бир биродаримиз Россия Федератсиясига ишлашга кетган эди. Кейин бизга смс билан мурожаат қилди. Айтишича у ердагилар Фотиҳа сурасидаги "валаззолийн"даги З (зод)ни "д" товиши тарзида айтишаётган экан. Биродаримиз шу тарзда намоз ўқиётган кишиларга иқтидо қилса бўладими? Умуман ўзи бу мумкинми? Яна маълумот учун ўша биродаримиз Зодни тажвид қоидаси бўйича қандай ҳосил қилишни билади.Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу каби товуш талаффузига оид нарсаларни мактуб орқали ифода этиш қийин. Сиз айтган сўзнинг талаффузи бунга ёрқин мисол. Шунинг учун мактуб орқали ҳукм қилишимиз ҳам тўғри бўлмаса керак. Агар мазкур биродарингиз қори домладан дарс олган ва бу каби масалаларни яхши биладиган бўлсалар, ўзлари шикоят қилаётган имомларга айтсин. Имкони бўлмаса ва намоз бузиладиган даражада хато бўлаётганига ишончи комил бўлса, ўзи намоз ўқисин.

Топ рейтинг www.uz Openstat