Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фотиҳа сураси

09:49 / 24.08.2019 | Намозхон | 2201

Ассалому алайкум! Мен алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман, дадам намоз ўқимайди, шунинг учун дадамни хидоятга чорлаш мақсадида Қуръонни ўқишни маслахат бердим. Кейин дадам билан Қуръони Каримни Фотиҳа сурасини таржимасини ўқий бошладик, дадам шунда нега Худо “Сенгагина ибодат қиламиз, сендан ёрдам сўраймиз, ўзинг хидоятга бошла” деяпти, деди мен жавоб бера олмадим. Қуръон Яратганни каломи эканлигига заррача шубҳа қилмайман, лекин дадамни хидоятга чорлашни жуда истайман, шу сабабли дадамни саволига жавоб беришларингизни илтимос қилиб қоламан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дадангиз ақлли инсон экан. Фотиҳа сурасининг аввалида “Айтинглар” деган жумлани ташлаб кетилган. Балоғат фанига тегишли қоидаларга кўра ҳамма биладиган сўзларни айтиш шарт бўлмайди. Масалан “Зайд уйга келдими” деб савол берилса, “Ҳа” деб жавоб берилади. “Ҳа Зайд уйга келди” дейиш шарт эмас. Шунингдек “Фотиҳа” сурасининг аввалида ҳам Аллоҳ таоло “Айтинглар” сўзини ташлаб кетаверган. Тафсирларда уни қўшиб ёзилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat