Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Соғлом қиз ногирон йигитга турмушга чиқиши мумкинми?

00:00 / 09.04.2008 | eski savollar | 808
Ассаламу алайкум Ҳазрат. Бу сафар сизга бир яқин инсоним номидан савол бермоқдаман.Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.Ҳурматли шайх ҳазратлари Аллоҳ илмингизни ва умрингизни зиёда қилсин!Сиздан ҳаётимдаги ҳозирги вазиятни шаръий ҳал қилишга ёрдам сўрайман. Аллоҳнинг раҳмати билан бир инсонга меҳрим баланд, Хақ таолонинг марҳамати билан улар юриш неъматини тотолмайдилар. Валлоҳи оилани боқишга қодирлар. Бизни турмуш қуришимизга ота-онам қаршилар, бу шаръий никоҳ тенглигига мос эмас дейишмоқда.Соғлом қизни бундай йигит билан оила қуриши шаръий никоҳ тенглигига зидми?Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ сидан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу саволда зикр қилинганларнинг барчаларига ўз эҳтиромимни изҳор қиламан. Шу билан бирга ота-она оила кўрган бўлишлари, бу масалани ёшлардан кўра яхши билишлари ва ўз жигаргўшаларига бу борада ёмонликни раво кўрмасликларини эслатиб қўймоқчиман. Чунки, ниқоҳ боғланиши фақат эр ва хотиннигина эмас, балки уларнинг оилаларини ҳам боғлайди. Ҳар икки тарафда ҳам уларга аралашадиган янги аъзо пайдо бўлади. Бу аъзо уларнинг сиридан ва ички муомалаларидан хабардор бўлади. Шунинг учун ҳам, оила аъзоларининг ҳам никоҳда ҳақлари бўлади. Бу каби масалаларни ҳамманинг розилиги билан ҳал қилган маъқул.Аслида тенглик динга қараб бўлади. Мусулмонларнинг барчаси бир бирларига тенгдирлар.Абу Ҳинд розияллоҳу анҳунинг исмлари Ясор бўлиб, Бани Баёза қабиласида қул бўлган эди. Касби қон олиш эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бошларидан қон олдирганлар. Шу билан бирга Абу Ҳинднинг хожалари Бани Баёзликларга у билан қиз бериб, қиз олиш, қуда-анда бўлишни маслаҳат берганлар. Фотима бинти Қайс розияллоҳу анҳо Қурайш қабиласидан бўлса ҳам Усома ибн Зайд, асли қул бўлган кишига текканлар. Бу иш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маслаҳатлари билан бўлган. Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳунинг сингиллари Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу билан турмуш қурганлар.Аммо жумҳури уламолар никоҳдаги кафоъат – тенгликка диндан бошқа, никоҳ айбларидан саломат бўлиш, ҳуррият, насаб ва синоатга ўхшаш нарсаларни ҳам қўшадилар. Чунки, одатда ушбу омилларга эътибор бермаслик кўпгина оиланинг бузилишига сабаб бўлади. Лекин тарафлар рози бўлса, никоҳ жоиз бўлаверади. Шу билан бирга аёл киши эр ўзининг тенги эмаслигини билмаган бўлса, ёки унга тегишга мажбур қилинса, никоҳни бузишга ҳақи бор. Никоҳда кафоъатнинг эътибори борлигига Имом Аҳмад ва Имом Насаийлар ривоят қилган саҳиҳ ҳадис далилдир:«Бир қиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, отам мени ўз акасининг ўғлига, унинг пастлигини кўтариш учун берди, деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ишни ўша қизнинг ихтиёрига қўйдилар. Шунда қиз: «Батаҳқиқ, мен отам қилган ишга рози бўлдим. Лекин, аёлларга бу ишда оталарининг ҳеч ҳақлари йўқлигини билдирмоқчи эдим», деди».Имом Термизий ва ал-Ҳокимлар Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Эй Али! Уч нарсани кечиктирмагин! Намозни, ҳозир бўлганда. Жанозани, тайёр бўлганда ва турмушга чиқадиган қизни, тенги топилганда», деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat