Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Каъбул Аҳрор ҳақида маълумот берсангиз

00:00 / 10.05.2008 | eski savollar | 663
шайх ҳазратлари сизга бир саволим: тобеинлардан бири Хожа Каъб ул - Аҳбор ҳақида маълумот берсангиз

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Каъбул Аҳборнинг тўлиқ исми Каъб ибн Мотеъ Ҳумайрий Ямонийдир. Асли яҳудий бўлган. Набий алайҳиссаломнинг вафотларидан кейин мусулмон бўлган. Умар розияллоҳу анҳунинг даврларида Ямандан Мадийнага келган. Саҳобаларнинг суҳбатини топган. Уларга Бани Исроилнинг китобларидан гапириб берар эди. Ажойиботга бой қиссаларни биларди. Суннатни саҳобалардан олар эди. У яхши, диёнатли мусулмон ва заковатли уламолардан бўлган. У Умар, Суҳайб ва бошқалардан ҳадис ривоят қилган. Ундан Абу Ҳурайра, Муовия, Ибн Аббос ва бошқалар ҳадис ривоят қилган.Каъбул Аҳбор яҳудийларнинг китобларини яхши билар эди. Улардаги маълумотларнинг тўғри ёки нотўғрилигини ҳам ажратар эди. Унинг ривоятлари Абу Довуд, Термизий ва Насаийнинг китобларида келган. Умрининг охирида Шомда яшаган. Ҳимсда вафот этган.Уламолар баъзи дин душманлари Каъбул Аҳборнинг номидан турли бўлмағур гапларни тарқатиб юборганлари ва бу ёлғонлар баъзи китобларга кириб қолганини афсус ила таъкидлайдилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat