Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишхонада тартиб учун ишчиларга жарималар қўллаш ҳақида

21:47 / 05.02.2014 | komron | 949
Мен бир корхонада иш бошқарувчи бўлиб ишлайман. Корхонамизда меҳнат унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида, ҳамда хавфсизлик нуқтаи назаридан баъзи ички қоидаларни жорий этганмиз. Бу қоидаларга риоя этмаган ишчиларга эса, молиявий жарималар қўллаймиз. Дейлик, ишга кеч қолиш 3-марта такрорланса 5000 сўм, 4-марттада 10000 сўм, 5-мартада 15000 сўм ва ҳ.к., иш вақтида телефондан фойдаланиш 1-мартада 100000 сўм, 2-мартада 200000 сўм ва ҳ.к. жарималар қўлланилади. Ички қоидалар ва жарималар ҳақида батафсил ёзиб, ишхона ичига бир неча жойга осиб қўйганмиз. Бизнинг фикримизча, қоида бузганлик учун жазонинг бу тури ишчиларни анча тартибга ўргатади. Мени ўйлантираётган нарса шуки, биз ишчилардан шунча жарима ундириб олишимиз тўғрими? Шунга ҳаққимиз борми? Тўғри бўлса, жарима пулларини қаерга ишлатишимиз мумкин?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Жарима пулларини ўта камбағалларга берилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat