Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касб ҳақида

21:20 / 10.09.2021 | User | 892

Ассалому алайкум! Мани касбим киберҳавфсизлик соҳаси бўйича. Касбим сабабли ножоиз иш қилиб қўйишдан ва ҳаром луқма топишдан қўрқаман. Касбим сабабли ижтимоий тармоқларда жиноятчиларни ёки бирор шахсни кузатиш мақсадида унинг этиборини тортмаслик учун ўзимга тегишли бўлмаган малумотлар орқали рўйҳатдан ўтишим ва фойдаланишим керак. Шу иш тўғрими? Сайтлар ва заифлиги бор қурилмаларнинг ожизликларини текшириш учун амалиётда бази дастурлардан фойдаланишга тўғри келади. Аммо бу дастурлар 10.000$ дан 100.000+$ гача бўлиши мумкун, буларни бепулга олишни 2 усули бор. 1) Базилари бузилган ҳолатда тарқатилади. 2) Ишлатиб кўриш учун компания томонидан малумот бир муддатга берилади. Аммо буни олиш учун рўйҳатдан отиш керак, рўйҳатдан эса сохта малумотлар орқали ўтишим керак. Буларнинг бари интернетта шахсимга тегишли болган малумотлар бўлмаслигини таминлаш. Шундай қилишим жоизми бу дастурлардан фойдаланганлигим сабабли луқмам ҳаром болиб қолмайдими ? 3) Бу соҳани Ютуб тармоғида ўргатишим жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Исломда, “Динда яхшиликда ҳамкор бўлинглар, ёмонлик ва гуноҳда ҳамкор бўлманглар” деган қоида айтилган. Ҳар бир инсон ўз ишини шунга солиб кўриши керак. Ишлаб чиқариладиган нарсалар уч турга бўлинади. Фақат гуноҳ учун ишлаб чиқариладиганлар, фақат яхшилик учун ишлаб чиқариладиганлар ва умумий мақсадда ишлаб чиқариладиганлар. Аммо кимдир уларни яхши мақсадда ва кимдир уни ёмон мақсадда ишлатади. Масалан оддий пичоқ. Кимдир ундан ошхоналарда яхши ишларга фойдаланади. Кимдир у билан жиноят содир қилади. Ҳозирги кундаги телефон, радио, интернет кабилар ҳам худди шундай. Сизни нарсангизни ҳам кимлардир яхши мақсадда ва кимлардир ёмон мақсадда ҳам фойдаланадиган бўлиб, юқоридагига тушса қилиш жоиз. Ёмон мақсадда фойдаланишини очиқ-ойдин айтса унга бу нарсани қилиб беришингиз жоиз эмас. Бу худди билиб туриб қотилга пичоқ ясаб бергандек бўлади. Бировнинг шахсиятига оида маълумотларга рухсатсиз дахл қилишингиз ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat