Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол тамғали вино бўлиши мумкинми?

15:10 / 03 март | Sardorbek | 812
Ассалому алайкум! Устозлар, мен интернетда ўқиб қолдим. Ҳалол тамғаси босилган винолар бор экан. Шулар ҳақиқатдан ҳам ҳалолми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Динни мазах қилиш шу даражага етдики, шариатга мувофиқ сўйилмаса ҳам ҳалол тамға боссак одамлар ейишавераяпти, энди ҳаром нарсаларга ҳам босиб кўрайликчи улар ичишаверса керак деб буни ҳам қилишиб кўришмоқда. Аввалроқ балиқни Бисмиллаҳ айтиб сўйиш шарт бўлмасада пакетларига “ҳалол” деб тамға босиб жўнатишаётган эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat