Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаром таомларга ишлатилган идишлар

13:47 / 26.01.2014 | Firdavsiy | 972
устоз. Мен Жанубий Корея республикасида ишлайман. Озиқ-овқатим завод ҳисобидан. Ошхонада ҳафтанинг баъзи кунлари гўштли овқатлар пиширилади. Яъни (ҳаром гўшт маҳсулотлари) албатта бундай таомларни ейиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрган эмасман ва ҳар қандай гўшт маҳсулотларидан йироқ тураман. Устоз, мени ўйлантираётган ҳолат, бу ердаги темир яъни (никел) идишлар. Бу идишларда ҳаром таомлар истеъмол қилингандан кейин, маълум бир вақт давомида идиш ювиш машинасида оқар сувда ювилади. Устоз, шу идишлардан фойдалансам бўладими ёки қатрон қилиш шартми? Лекин қатрон қилгани ҳам имкон йўқ. Чунки буни кўрган корейслар “Биз еган идишларда егиси келмаяпти” деб, мен ҳақимда ва диним ҳақида ихтилофга боришлари мумкин. Йўл кўрсатинг устоз, нима қилай?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Яхшилаб ювиш билан идиш покланади.

Топ рейтинг www.uz Openstat