Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саррофлик ҳақида

11:10 / 13.06.2013 | anisyaar | 1337

Кеча ойлик маош олгандан кейин саррфони чақириб 400 АҚШ долларини ўзбек сўмига сотиб олмоқчилигимни айтдим. Саррофнинг доллари қолмаган экан эртага бўладими деди. Мен бўлса келишилган баҳони сўмда бериб "Эртага долларни олиб келиб берасиз" дедим. У рози бўлиб пулни олиб кетди. Сарроф кетгандан кейингина саррофликнинг шартлари яъни қўл қўлни кўриши шартлиги эсимга тушиб қолди.

Бугун эса ҳалиги сарроф долларни олиб келиб берди. Мен долларни олгандан кейин компьютерда саррофлик ҳақидаги маълумотларни ўқиб чиқдимда гуноҳ иш қолганимни тушундим ва дарҳол саррофдан пулни олган хонага қайтиб борсам ҳалиги сарроф ҳали кетмаган экан. Мен унга "кечаги берган сўмларимни қайтариб беринг" дедим. "Кечаги пуллариз ёнимда йўқ" деди лекин ёнида бошқа пуллари яъни кечаги берган пулларимнинг айни эмас бошқа сўмлари бор экан. Мен ундан кечаги берган сўмларнинг миқдорича пулни қайтариб беришини сўрадим. У менга ўшанча сўмни қайтариб берди. Мен унга долларини қайтариб бердим.

Кейин мен унга ўша сўмни яна қайтариб бердимда долларни у менга берди. Кейин мен унга ушбу муомалада қандй йўл тутиш лозимлигини ва нима учун ундай қилганимни тушунтирдим. Саррофнинг ҳам бундан хабари бор экаг. "Тўғри" деди.

Ушбу ишимда пулимни рибодан қутқариб қола олдимми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳа, қутқариб қола олдингиз. .

Топ рейтинг www.uz Openstat