Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳанафий мазҳабида марҳумга дуои хайр

17:26 / 31.01.2014 | хожи | 1655
Бизларда ўлган кишига, (йигирма кун бўлганда) “йигирма” ва (қирқ кун бўлганда) “қирқ” деб марҳумга дуои хайр,эҳсон қилинади. Шу нарса кўп йиллардан бери давом этиб келади. Яқинда бизнинг Ҳанафий мазҳабимиздан бўлмаган янги муллалар “шариатда бундай нарсалар йўқ” дейишди ва шу ҳақида кўп тортишувлар бўлди. Шу “йигирма” ва “қирқ” қилиш борми ва агар бўлса, Қуръондан ёки ҳадисларда хужжат борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу гапни жуда кўп вақтдан буён айтиб, ёзиб келинмоқда, сиз қаёқда юрган эдингиз?! Сизга ва сизга ўхшаган кеч қолганларга аввал ёзиб, китоб шаклида нашр қилиб қўйган нарсаларимни қайтадан топиб, вақтимни, ақлимни ва кучимни қайтадан сарф қилишга мажбурман. “Бизда турли сабабларга кўра, хусусан, ўтган даврда дин таълимотларидан узоқлаб кетиш оқибатида ўтганларни йўқлаш деганда, «уч», «етти», «йигирма», «қирқ», «эллик икки», «йил оши», «пайшанбалик» ва бошқа номлардаги худойи ва маросимлар тушуниладиган бўлиб қолган. Чунки бу маросимлар кўзга кўринадиган, бировлар биладиган бўлгани учун «одамлар гапирмасин», «маҳалла нима дейди» каби мулоҳазалар юзасидан ҳам қилинади. Яна бундан бошқаларга ўзини кўрсатиш имкони ҳам бор. Энг асосий омиллардан бири осон қутулиш. Шу ишларни қилиб қўйиб бурчни адо этдим, деган даъво қилинади. Аслида эса, бу каби маросимлар тирикларнинг вафот этганлар учун қиладиган ишлари рўйхатида энг охирги ўринда туради. Шариатда «уч», «йигирма», «қирқ», «йил» ва бошқа номлар билан аталадиган маросимлар йўқ. Катта китобларда ҳам, кичикларида ҳам, арабчасида ҳам, ажамчасида ҳам бу номларнинг бирортасини топиб бўлмайди. Китобларда «Мотам муносабати ила қилинадиган таом «вазийма» дейилади» деган гап бор, холос. Ўша вазийманинг куни, ҳажми, унга пишириладиган таомнинг тури ва бошқа нарсалари белгиланган эмас. Бундай эҳсонни киши ўзидан, оиласидан, қарамоғидагилардан орттирганида, балоғатга етмаган болаларнинг ҳаққини аралаштирмай, кўнгли истаган пайтда қилиши мумкин. Бунга турли бидъат-хурофотларни аралаштирмаслик шарт. Ҳалиги бемазҳаблар айтганидек, бизда ўтганларга атаб эҳсон қилиш йўқ эмас. Бор. Аммо уни шариат кўрсатмасига тўғрилаб қилиш керак. Бидъат ва хурофот йўли билан эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat