Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пул олди бердиси

00:00 / 26.06.2008 | eski savollar | 528
Шайх хазратлари!Саволим куидагичаИкки биродаримиз савдо билан шугулланади. Биттаси пул савдоси яъни чет эл валютасини сумга алмаштиради. Иккинчиси компьютер савдоси билан. Уларнинг орасида куйидагича олди-берди булаяпти.Савдогар биродаримиз валютчик биродаримиздан 10000 АКШ долларини 1430 сумдан олишни келишиб, пулини 10 кундан кейин сум куринишида беришини айтмокда. Келишув кунида 1 АКШ долларининг нархи 1380 сум ташкил этади. Орадаги тафовут ушбу холатда рибога айланиб колмайдими.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бир пул бирлигини бошқа пул бирлигига сотиш саррофлик деб эътибор қилинади.Агар саррофлик шаръий шартлар асосида амалга оширилса, хусусан, савдо шартномаси тузилган пайтда қўлма – қўл олди берди бўлса жоиздир.Қачон саррофлик қилишда икки бадални ёки бирини кейин беришга келишилса ёки икки пул бирлигини бир вақтда маълум тарихда алмаштиришга келишилса ҳам жоиз эмас. Чунки, қўлма – қўл олди берди қилиш лозимдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat