Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Товуқ фермаларида сўйилган товуқ ҳалолми?

14:24 / 31 январь | Ixtiyor | 1009
Ассалому алайкум! Узтозлар, хозирги пайтда товуқ фермаларида кунига 3-5 минглаб товуқ сўйиларкан. Улар ҳар бир товуқ сўйишда тасмага ёзилган Бисмиллаҳи Аллоҳу Акбарни қўллашар экан. Шу товуқ гўштини ҳалол ҳисобласа бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳалол бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда 

 وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَآئِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ۝ 

121. Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Шубҳасиз, у фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар – деб марҳамат қилган.(Анъом сураси).

Муҳаммад Тақий Усмоний дунёнинг иқтисод ва янги масалалар бўйича энг етук фақиҳ ҳисобланадилар. Бутун дунё уламолари у кишининг фиқҳини тан оладилар. У киши “Буҳусун фии қодоойаа фиқҳия муъсиро” китобларида тасмага ёзилган тасмия кифоя қилмаслигини ва биринчи станокни юргизаётиб айтилган тасмия кифо қилмаслигини айтганлар. Чунки тасмияни айтиш сўювчининг зиммасига вожиб бўлади, ҳатто бир киши тасмияни айтиб бошқаси сўйса ҳам бўлмайди. Агар элект пичоқнинг олдига бирор кишини қўйиб, ҳар бир товуқ пичоқ ёнига яқинлашганда тасмияни айтса сўнг пичоқ ўша келган товуқни сўйса ҳам жоиз бўлмайди. Чунки тасмия сўювчи тарафидан содир бўлиши керак, электр пичоқнинг олдида туриб тасмия айтиб турган кишининг эса сўйишга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Товуқни ҳам ток олиб келади, сўюувчи ҳам ток бўлади. Бир вақтнинг ўзида бир нечта товуқлар пичоқ олдига келади. Ҳар бирига Бисмиллаҳни айти ҳам улгурмайди. Инсон ҳар бир товуққа Биссмиллаҳ-Биссмиллаҳ-Биссмиллаҳ деб турадиган автомат ҳам эмас. Биринчи юргазганида Биссмиллаҳни айтиб қўйиб қолганига айтмасдан сўявериши овда Биссмиллаҳни айтиб итни қўйиб юбориб кейин ит ўзи тутиб келишга ҳам ўхшамайди. Шунинг учун ҳалол ва ҳаромни муҳим деб билган мамлакатларда ўша электр пичоқлари ўрнига бир неча одамни қўйилган, ҳар бирини сўйишда алоҳида Биссмиллаҳ ни айтишади.
Уламолар магнит тасмасидаги азон билан азон адо бўлмайди, магнит тасмасида ўқилган имом билан жаноза адо бўлмайди деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat