Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслахат беринг

15:49 / 22.11.2013 | OYBEK10 | 1131

Шайх ҳазратлари Аллоҳдан илохим умриз узок болишини сораб коламан. Устоз мен Россиядаман мен учун маслахатингиз жуда мухим, бу ерда жонли мажлиснинг иложиси ёк узбекистонга боргунча кеч болиши мумкин. Ҳазрат эрдан ажрашган битта угли бор аёл билан никоҳдан утганман 2 йил олдин ундан битта кизим бор, кизим тугилмасдан олдин жанжал устида мен унга 2 талок айтдим у уйига кетди кизим тугилгандан кейин биз телефон оркали гаплашиб турдик. Утган 2 йил ишларим жуда юришмай колди кизимга хам ёрдам беролмай мажбуриятимни бажаролмай колдим. Алхамдулиллох хозир ишларим ёлга тушяпди. Хозир аёл жуда кийналиб колган. Мен хали уйланмаганман. Бу вокеаларни факат онам биладилар отамга айтмаганлар уларни жахли ёмон. Онам мени уйлантирмокчи. Ҳазрат жуда бошим котган нима килишимни билмай колдим. Кизим учун у аёлни кайта никоҳимга олиб узбекистонга бориб уйланайми ёки факат кизимни олдидаги мажбуриятимни бажарайми холос. Кайта никоҳга олсам ота-онам билмаслиги керак бўлади чунки билишса хеч качон бунга рухсат бермайдилар. Эрсиз аёл ёмон ёлга кириб кетиши хам мумкин ахир кизим уни колида, тарбияси бузулиб кетиши мумкин. У аёлга бирга бололмаслигимизни ота-онам бунга асло рухсат бермаслигини, факат кизимни олдидаги мажбуриятимни бажаришлигимни айтганимда у мендан жуда жахли чикди хатто мажбуриятимни хам рад етди. Мени каргаб ота-онамга ланат хам айтди, мен ундан жуда жахлим чикди. Ҳазрат мени айбим шунчалик каттами мен уни олдида масулманми ёки кизимни олдидам. Ҳазрат илтимос, маслахат беринг


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўша аёлга қайта ярашган яхши. Бир талоқ ҳақингиз бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat