Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила

08:09 / 08.10.2013 | uktamyb | 2286
Шайх ҳазратлари. Саволим қуйидагича: Синглимнинг оиласи нотинч. Қайнона, қайнсингил, қайнопалар синглимни тинч қўймай тинмай ғийбат қилиб гапираверади. Сал бир нарса бўлса кўчадагиларга бирдан синглим ҳақида ҳар хил гапларни етказади. ўтирса упоқ, турса супоқ. Биз синглимнинг нолишларига ҳамма оиладаям бўлиб туради деб эътибор бермас эдик, лекин синглимнинг қайнакаси ҳозирда 3 хотини билан яшаяпти, 2 хотинга алимент тулайди. Шу билан ҳам қайнонаси тинчимайди. Уйлаб кўрмайди. Ажратиб юбориш ниятида. Синглимнинг 2 та фарзанди бор. Куёв яхши бола, сал инжиқроқ, онасининг айтганини қилгич. Алоҳида синглимиз, яъни хотинин сўкса, урушса майли, лекин у ҳам онаси, опасига қўшилиб синглимнинг камситади, опалараи, мехмонлар поччалари олдида синглимни камситиб, биз ҳақимизда ҳам бемалол ҳақоратли гапларни айтиб ўтирар экан. Куёвни ўзи ҳам тан олди буни. Куйвнинг акаси ҳам синглимизни ҳақорат қилар экан. Мана синглим 1 ҳафтадан бери бизникида. Қайтиб бормайман, алоҳида яшасак бораман деб нуқул йиғлайди. Руҳий ҳаста бўлиб анча даволатдик, бировга гапиролмайдиган, ҳақини талаб қилмайдиганлар авлодиданмиз. Бировга қаттиқ гапиролмаймиз. Сиглимиз ҳам шундай. Ҳаммасиини ичига ютиб Ўзини ўзи еб сиқилиб ўтиради. Биз бор деяпмиз, гапираяпмиз, урушаяпмиз, янаям хасталаниб қолмасин деб қўрқамиз. Куйв бир келди олиб кетаман деб. Алоҳида чиқолмайман, гап-сўзга қоламан, акам қолиб мен чиқаманми, дейди. Синглимнинг қайнонаси келмади, икки уч марта синглим қайтиб кеган, биз яхши бўлиб кетади деб қайтариб юборсак қайнонаси "бунинг бети йўқ, қайтиб келаверади" деб ҳақорат қилар экан. Уйида ҳар куни жанжал, бировларнинг ғийбатини қилиб ўтиради. Уйимизда келишмовчилик бўлаяпти. Нима қилайлик, қандай маслаҳат берасиз, оилани ажратиш катта гуноҳ. Шуни ўйлаб бошимиз қотган. Жавобингиз учун олдиндан рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қуда тарафнинг инсофли қариндошларидан ва маҳалладан ёрдам сўранглар. Улар ноҳақ кишиларга насиҳат қилсинлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat