Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шерикчилик иш

15:56 / 19.06.2014 | Oybek1988 | 790
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Устоз, бир танишим билан тенг шерикликка иш бошлагандик, пул мендан, иш эса ўртада. Шеригимни ўзини бошқа тижорати ҳам бор. Шерикчилик қилаётганимизда мен шеригимга тайинлаб айтганман, мени пулимни ўзингизни ишингизга аралаштирмасдан ишлайлик деб. Озроқ вақт ишладик ва олишимиз керак бўлган нарсамизни нархи кўтарилиб кетди ва биз уни нархи тушишини кутиб қолдик. Шу вазиятдан фойдаланиб шеригим пулимни ўзини тижоратига қўшиб юборибди. Мен буни билиб қолдим ва пулимни қайтаришни талаб қилдим. Бир ойча вақт ўтди, лекин пулимни қайтармади. Ҳар хил бахоналар билан ортга чўзиб юрибди. Пулини қайтариш ўрнига унга савдосига керакли мол олиб сотяпти. Пулим уни савдосига керак бўладиган пулни деярли ярмига тенг. Устоз шерикчиликка деб берган пулимдан фойдалангани учун ундан ҳозирги савдосидан олган фойда ва зарарига шерик бўла оламанми? Чунки пулни шерикарли ишлаш мақсадида берганман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бошқа шерикчиликка бергансиз. Сиз унга агар пулни бермасанг, ҳозирги ишингга шерк бўламан деб айтинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat