Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

09:03 / 16.12.2013 | rustam mirzaulugov | 740
Ҳурматли Ҳазрат мен кеча жума намозига бордим. Борсам азон айтилган экан, ўтирдим. Дуо қилиб 4 ракат суннат намозини ўқишни бошладим 2 ракат ўқиб бўлганимда фарзга азон айтилди ва мен салом бериб намозимни тўхтатдим. Чунки Имом Бухорийнинг “ас саҳиҳ” китобларида ўқиганман, намозга азон айтилса, фақат фарз намозидан бошқа хамма намозни тўхтатилади, деб. Кейин 2 ракаат фарзни ўқиб бўлиб 4 ракаат суннатни ўқидим ва кейин халиги 1 чи 4 ракаат суннатни 2 ракат намоз ўқидим. Намоз охирида саждаи саҳв қилдим. Ҳазрат бу ишим тўғрими? Мен 4 ракаат ўқишим керакмиди ё бундай қилсам бўлаверадими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз нотўғри қилгансиз. Азон айтилгандан намоз ўқиб бўлмайди деган гап йўқ. Азон айтиб бўлгунча қолган намозни ўқиб бўлар эдингиз. Намоз бошланиб қолганда суннатдан салом бериб, фарзга қўшилади. Ҳалисни ўзингизча талқин қилишга ўтманг. Чунки ҳадислар кўп. Ҳадис ўқиган яхши. Аммо ундан ҳукм чиқаришга алоҳида илм керак. Шунинг учун илми олий бўлган уламолар фтқҳда ҳадисга қандай амал қилишни баён қилиб берганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat