Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишхонада намоз

00:00 / 04.01.2013 | eski savollar | 511
Ассаламу аълайкум Шайх Ҳазратлари! Мен 15-кунлик "вахта"ли ишхонада (заводда) ишлайман. Масалан, ўша ойнинг 10-да кетиб 25-да қайтиб келаман. Лекин у тарафда, айниқса кейинги кунлари намоз ўқишга одамлар тарафидан тўсқинлик бўляпти. Иш вақтида намоз ўқимайсизлар ёки йиғиб-йиғиб кечқурун ўқинглар, дейишмоқда бошлиқларимиз. Кейинги пайтлари "сизлар намоздан бошқа иш қилмайсизлар" каби тухматлар кўпайиб кетяпти. Умуман олганда у тарафда намоз ўқишга шароит оз. Мен билган бир ишхонада (заводда) намоз ўқишга шароит бор экан. Лекин мен унга ҳозир тезда алмашиб кета оламанми билмадим. Бир тарафдан ота-онам ҳам ишсиз юришимга қарши. Қўлдан келганча ўша тарафга алмашишга ҳаракат қиламан, Иншааллоҳ!Юқоридаги ҳолатдан келиб чиққан ҳолда сизга қуйидаги саволларимни беришга ижозат бергайсиз:1) Ўша ишхонада таҳоратнинг фақат фарзлари билан чеклансак бўладими;2) Намозни бундай шароитда қаср қилса бўладими;3) Намознинг фақат фарзинигина ўқисакчи?Бошқа қандай маслаҳат берасиз? Ҳаққимизга бир дуо қилиб қўйсангиз!Саволим ноўрин бўлса олдиндан узр!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

-1. Имкони бўлмаса бўлади.-2. Қаср шартларига тўғри келиши керак. Ишхона рухсат бермаслиги узр бўлмайди.-3. Фақат фарзини ўқиса бўлади. Суннатни кейин ўқилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat