Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бор йўқол кетавер дейиш билан талоқ тушадими?

21:46 / 14.10.2021 | Madina | 1270

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан тортишиб қолсак аниқ эслай олмайман неча марта айтганликларини лекин кўпинча агар турмушимиздаги бирор ҳолат (жанжаллашишимизга сабаб бўлган ҳолатлар) ёқмаётган бўлса кетавер (бор йўқол, эртагаёқ кетишинг мумкин) шунга ўхшаш жавобларни оламан. Сизлардан шуни сўрамоҳчи эдимки ёқмаётган бўлса кетавер дейиш билан ҳам талоқ тушадими, ёки бу нийятга боғлиқми? Мени қаттиқ ўйлантириб қўйган жойи шундаки ўша вазият ростдан ҳам менга ёқмаётган бўлади. Лекин мен бунақа гаплардан кейин ҳеч ҳам кетиб қолмаганман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу гапларни ҳаммаси талоққа далолат қиладиган гаплардан. Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat