Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибрат олса бўладими?

22:35 / 27.09.2015 | Zafarov Murodjon | 2545

Ассаламу алайкум! Мен Соҳибкирон Амир Темур шахси ҳақида кўплаб китоблар ўқиганман. Амир Темурни мардлиги, жасорати ва ҳиммат тимсолларидан бири деб биламан. 12 ёшида Темурбек қори деб ном таратган, ҳофизи Қуръоннинг муқаддас динимиз йўлидаги беқиёс хизматлари тарих китобларида келтирилган. “Темурнома”дан иқтибос келтираман ва сиз устозларнинг муносабатларингизни сўрамоқчи эдим : Илло , мен Қуръонни ёд ўқий оламан. Ҳатто сураларни охиридан бошига қараб тескари ўгира оламан. Қуръонни очганимда нигоҳимга чалинган биринчи оят менинг тақдиримни айтиб беради. Қуръон оятларига қараб келажакни белгилаш менга одат булиб колган”. Иқтибос тугади. Бу жумлалардан ибрат олса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз келтирган иқтибос “Қуръони Каримга қараб фол очиш” дейилади. Ҳозирги кунга келиб бу иш шиа мазҳабига мансуб кишиларда урф бўлган. Уни қилмаган маъқул. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat