Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Авто-Ижара

00:00 / 12.07.2008 | eski savollar | 1915
Ассаламу алекум Хурматли Шайҳ,Саволимни беришдан аввал, қисқачи вазиятни ойдинлаштиришга ижозат бергайсиз:Бир одам ижарага машина беради. Бунда олувчи билан берувчи машинани бир юла шу ижара даври мобайнида сотиб олиш шартига ҳам келишиб олишади. Битта шарт буладики, агарда олувчи ма'лум вақт утгач, ба'зи сабабларга кура машинани ортиқча хайдай олмаслигини билдириб, машинани қайтариб берса, унга берувчи шу утган давр ичида машинани сотиб олиниши учун берилган миқдорни қайтаради. Шунда машинани берган одам фақатгани ижара пулини узида қолдиради ва бу унинг учун халол булиши бизга ма'лум.Энди худди шундай шартнома тузилиши арафасида, ижарага берувчи олувчига "юринг бозорга, хар холда машинани сиз хайдайсиз, сизга ёқадиган машинани оламиз" деб айтса, шу вазиятда рибохурлик бор буладими? Бунда ижарага берувчи шахс шунчаки биродарлик руҳи билан, яхшилик маносида мурожаат қилади. Чунки ижарага берувчи олувчини эски машина олиб қийналишини хохламайди.Бундай вазиятга дуч келиб қолганимиздан сизни безовта қиляпмиз. Ушбу вазиятда бир биродар ижарага берувчидан худди шундай таклифни қабул қилиб машинани ижарага олганлар. Агарда бу эрда рибо булган булса, шу биродарга тавба кифоя қиладими, ёки машинани қайтариб, бошқаттан шартнома қилишлари керакми?Хозирги кунда эса бошқа биродар ижарага бериш арафасида олувчига худди шу таклифни билдирганлар ва жавобига "бу рибо булади, илмлик шахслардан сураб билдим" деган гапни олганлар.Илтимос шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз.Аллоҳ сизни паноҳида асрасин,абдуазим

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўша машинани ижарага берувчи аввал ўзига мулк қилиб олиб кейин ижара шартномаси тузган бўлса, рибо бўлмайди. Ўша муомала машина олишга пул қарз берганга ўхшаса, рибо бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat