Ҳазрат, сизга узоқ умр тилаган ҳолда бир саволимга жавоб сўрамоқчи эдим.
Илтимос, менга 1 йилда тутиладиган рўза кунларни айтсангиз, неча кунлиги ва қачонлиги хақида. Душанба, Пайшанба ва Рамазон ойидан ташқари. Олдиндан жавобингиз учун рахмат, Аллох сизни қилаётган ишингизни хайрли ва барокотли қилсин.
Бу саволингизга жавобни Ислом.уз ва Фиқҳ уз сайтидан, шунингдек, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Рўза» деб номланган 9-жузидан батафсил маълумот топасиз.