Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сеҳр-жоду

11:45 / 14.01.2014 | abduholiq | 1978

шайҳ ҳазратлари. Аввалам бор сизни бир муҳлис сифатида диний ижодий ишларингизда аллоҳдан муваффақият тилайман ва сиҳатингизни зиёда қилишини сўрайман. Менда ҳозирча бир масала жумбоқ бўлиб қолди. Ривоятларга кўра пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. га бир яҳудий (Лабийд ибн Аъсам) томонидан сеҳр-жоду қилинган ва бу ўз кучини кўрсатган, шу сабабли бир муддат касал бўлганлар. Кейин муъаввазатайн нозил қилинди. Расулуллоҳ с.а.в. шу сурани ўқиб ўзларига дам солганликлари ва шифо топганликлари ривоят қилинган (Ибн касир, Сафватут тафосир). Баъзи бир китобларда бу оҳад ҳабарлар, оҳад ҳабарларни ақийда масаласида олинмайди, пайғамбарларга сеҳр-жоду ўтишлиги мумкин эмас дейилган экан. Сиздан пайгамбаримиз с.а.в. га сеҳр-жоду етганлиги ва етмаганлиги, бу воқеа қаерда содир бўлганлиги тўғрисидаги маълумотга аниқлик киритиб беришингизни илтимос қиламан. вараҳматуллоҳи вабаракатуҳ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Оиша разияллоҳу анҳодан нақл килинадики, ул муҳтарама бундай деб айтган эрканлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни (Бану Зарийк қабиласига мансуб Лабийд ибн ал- Аъсам исмли бир кохин) сеҳрлаб қўйди. Шунда ул зот аёлларига яқинлашмоқчи бўлардилар-у, аммо яқинлаша олмасдилар. (Бу ҳолат бир йил давом этди). Бир куни (менинг хузуримда эканликларида мен бирлан машғул бўлиш ўрнига) Аллоҳ таолога такрор-такрор дуо айтиб илтижо қилдилар, сўнг менга бундай дедилар: «(Эй Оиша), ниҳоят Аллоҳ таоло шифо сўраб қилган илтижомга ижобат қилганлигидан хабардор қилиндим: икки киши (Ҳазрат Жаброил ва Микоил) келишиб, бирлари (Ҳазрат Жаброил) бош томонимга ва иккинчилари (Микоил) оёқ томонимга ўлтиришди. Кейин, улардан бирлари иккинчиларига: «Бул кишининг қандай дардлари бор?» — деб айтдилар. Иккинчилари: «Сеҳрлаб қўйилганлар» — деб жавоб қилдилар. «Ким сеҳрлаб қўйган?» — дедилар биринчилари. «Лабийд ибн ал-Аъсам», — дедилар иккинчилари. «Нима бир­лан сеҳрлаган?» — дедилар биринчилари. «Тароқ соч толалари ва ҳурмо тугунчаси пўстлоғи бирлан», — дедилар иккинчи­лари. «Ўшал нарсалар қаерда?» — дедилар биринчилари «(Мадинадаги) Зарвон қудуғида», — дедилар иккинчилари».

Сўнг, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (бир неча саҳобалари бирлан) ўшал қудуққа бордилар. Ул ердан қайтгач, Оишага: «(Бориб қарасам), қудуқ атрофидаги ҳурмолар мевалари (сеҳр кучидан) шайтонлар боши янгилиғ баднамо бўлиб қолибди», — дедилар. Шунда Оиша онамиз: «Сеҳргарни фош қилмоқ ва ундан эҳтиёт бўлмоқ лозимлигини одамларга айтдингизми?» — дедилар. Жаноб Расулуллоҳ.: «Йўқ, бундай қилмадим, чунки Аллоҳ таоло менга шифо ато этди. Одамларга зарари тегмасин, деб ўшал қудуқни кўмиб ташладим», — дедилар.

http://hadis.islom.uz/index.php?act=book&sec=1&b_id=1&s_id=44 

" target="_blank" title="http://hadis.islom.uz/index.php?act=book&sec=1&b_id=1&s_id=44">http://hadis.islom.uz/index.php?act=book&sec=1&b_id=1&s_id=44 

">http://hadis.islom.uz/index.php?act=book&sec=1&b_id=1&s_id=44">http://hadis.islom.uz/index.php?act=book&sec=1&b_id=1&s_id=44 

Ал-жомиъ ас-саҳиҳ

Топ рейтинг www.uz Openstat