Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳажжуд номози ҳақида

18:33 / 14.01.2014 | Marg`uba Narzulla qizi | 1285
Ассалому алайкум!Муҳтарам Устоз! мен хуфтонни ўкиб бўлгач, ухлашдан олдин шу кеча насиб бўлса таҳажжудга тураман деб ният қилиб, витрни ҳам таҳажжутдан кейин ўқийман деб ният қилиб ётаман. Таҳажжудга турганимдан сўнг ёш гўдагим инжиқлик қилиб, баъзида, бомдод вақти киргунча аранг витрни ўқишга улгураман. Лекин таҳажжуд ўқишни яхши кўраман. Бунда бир бошқача муҳаббат борлигини сезаман. Саволим: Менга қулайроқ бўлиши учун хуфтондан сўнг витрни ўқиб, бироз ухлагач, болам тинч ҳолда ухлаётган бўлса туриб таҳажжуд ўқисам бўладими, яъни таҳажжудни витр билан бомдодни орасида ўқиса бўладими? Ёки таҳажжуд хуфтон билан витрни орасида ўқилиши шарт қилинганми? Илмсизлигим учун хато-ю камчиликларга йўл қўйган бўлсам олдиндан узр сўрайман! Аллоҳ таолло Сизга ва шогиртларингизга қилаётган хайрли ишларингиз учун кўп-кўп савобу ажрлар берсин! Узоқ йиллар Сиз каби уламоларни бизлардек толиби илмларнинг йўлимизни ёритувчи шамчироқ қилсин! Жазакаллоҳу хайрон. Ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Таҳажжуд бир ухлаб туриб ўқилса, ўрнига ўтади. Сиз айтган таклиф, сиз учун тўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat