Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

намозга боғлиқ бази масалалар

00:00 / 02.06.2009 | eski savollar | 830
ассалому алайкум ва роҳматуллоху ва барокатух ҳурматли шайх ҳазратлари сизга бази масалалар юзасидан саволларим бор эдиъ яқинда (оллохга ҳамдлар бўлсин) беш вақт намозларими бошладим эшитишимча қазо намозларини тугатмасдан туриб нафл намозларини ўқиб бўлмас экан шу тўғрими. 2. кечалари дўстим билан масчитга ўтамиз лекин у ерда биздан бошқа ҳеч ким бўлмайди биз намозни яқинда бошлаганмиз ҳато камчиликдан ҳоли эмас намозларимиз, тўла билилмга эга бўлмасдан масчитга боришимиз тўғрими?3. бир оёғим доим йиринглаб туради бир ҳожи ака айтишлари бўйича бир аъзо доимий ҳасталаниб турса шу жойни ювмасдан устидан масх тортиб намоз ўқиса бўлаверар экан шу тўғрими Жавобингиз учун олдиндан раҳмат ҳато камчиликларим бўлса ноўрин савол берган бўлсам узир. оллох барчамиздан рози бўлсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қазо намозлари олдин ўқиган афзал. Аммо ўша пайтда нафл ўқиса ҳечқиси йўқ.- Ҳамма нарса ҳам аста-секин бўлади. Намозни масжидга бориб юриб мукаммаллаштириб олиш афзал. Жамоатга бораверинглар.- Агар бемор аъзога сув тегса дард кучайиши ёки тузалиш ортга чўзилиши хафви бўлса, шундай қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat