Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эхромдаги тавоф

23:04 / 08 июль | Камолиддин | 244
Ассалому алайкум! Биз Аллоҳ насиб этиб, умра сафарига тижорат йули билан бордик. Маккага етиб, Ҳарамга кириб бошловчимиз айтгандек ибодатларни бошладик. У бизга эхром билан Каъбани, Хажарул асвадни истилом қилмасликни айтди. Нега деб сўрасак, хозир замонда унга атир сепилади, эхромдаги одамга мумкин эмас, қурбонлик вожиб бўлиб қолади деб айтди. Мен ўқиган китобларимда ундай сўзларни кўрмаганим учун иккиланиб қолдим. Балки янги фатволарданмикин деб. Ҳурматли устозлар, сизлардан шу масалага ойдинлик киритиб беришларингизни илтимос қиламан. Токи бошқа биродарларимиз хам иккиланишмай аниқ билиб олишсин. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бошловчингиз тўғри айтибди. Баъзи уламолар хушбўйланувчи нарсани қўлга тегса ялтираб нам қиладиган даражада бўлса қурбонлик вожиб қилади деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat