Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Порами ёки хадя?

19:23 / 17.11.2021 | Xumoyunxon Abrorxonovich QABULXONASI | 1130

Ассалому алайкум! Аммам махаллада котиба бўлиб ишлайдилар, оила боқувчилар, ўғиллари, эрлари йўқ, қайтиб келган қизлари ва набиралари бор. Оладиган ойликлари кам, лекин яшаш шароитлари яхши, асосан даромадлари махаллага маълумотнома учун чиқган, ёки бола пули, ёки тавсифномалар қилиб берганлари учун, одамлар ўзи чин дилдан хадя деб ташлаб кетар экан. Бу олганингиз пора билан хукми бир десам, менда етимларим бор менга мумкун дейдилар. Саволим шуки биз уларникига мехмонга борганимизда, уларни дастурхонидан таом ейишимиз мумкинми, ёки йўлини қилиб емаганимиз яхшими? Анча даъват қилдик, харом йўл билан пул топманг, биз қарашамиз деб, лекин сенлар берганинг менга камлик қилади, мен топадиган пулни бермайсанлар барибир дейдилар. Биз даъватда давом этганимиз яхшими ёки узоқлашганимизми? Махаллага мухтожларга деб ажратилган озиқ овқат ва кийим кечакларни хам биринчи ўзларига оладила, менда хам етим бор деб, лекин яшаш шароитлари мухтожларникидак эмас.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тама қилмасалар, бермаганга бошқача муомала қилмасалар, жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat