Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китобларингизни қирғиз тилига таржийма қилиш ҳақида

14:11 / 15.12.2013 | Muhammadaziz | 2186
Ҳурматли Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари, биз Қирғизистонликмиз. Деярли 9 йиллик мажбурий таълим олишимиз мобайнида ўзбек тилини ўрганишлик билан бирга, қирғиз тилини ҳам ўрганганмиз. Кейин литсейда ҳам 3 йил давомидаги ўқишимизда ҳам, маълум даражада ўрганганмиз. Ва яна ҳам мукаммал ўрганиш мақсадида бўш вақтимизда давом этмоқдамиз. Айни вақтда мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаганимиз сабабли, бу биз учун қулай бўлмоқда. Яъни касбдошларимиз ичида қирғиз тили муалимлари бор. Улардан ҳоҳлаганча сўраб, Аллоҳ қодир қилганича ўрганишга имконимиз бор. 2009-йилдан буён сизнинг китобларингизни ўқиб жуда яхши фойдалар олиб келмоқдаман. Бунинг учун сизга Аллоҳнинг розилигини ва мағфиратини сўрайман. Бизнинг билишимиз бўйча, сизнинг китобларингиз рус ва қозоқ тилларига таржима қилинмоқда экан. Бу ҳабарни эшитиб, биз ҳам сизнинг "Мукаммал саодат йўли" китобингизни дарсларимиз давомида қирғиз тилига таржима қилиш фикри келди. Агар рухсат берсангиз, шу ҳайрли ишни бошласак деган эдик. (албатта дийний илми бор кишиларга ҳам таржимани текширтирамиз.) Расмий маълумот бўйича Қирғизистонинг 68% қирғиз миллатига мансуб халқ яшайди. (сон билан айтганда 3миллион 400минг) Деярли қирғиз тилидаги диний адабётлар ичида оддий одам ўқиганда тушуниб кетадиган китоблар озлигини қирғиз дўстларимиз кўп айтишади. Бугунги кунимиздаги кўпчилик муаммоларни келиб чиқишига жоҳиллик сабаб деб ўйлайман. "Мукаммал саодат йўли" китобингизни таржийма қилишимизга руҳсат берасизми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Рухсат бераман. Умуман бошқа китобларни ҳам қирғиз тилига таржима қилиш борасида уриниб кўрдик. Аммо қатъийятли ва китоб ишини биладиган ҳамкор топа олмаяпмиз. Одамларимиз Қирғизистонда нашрёт очиш учун ҳам ҳаракат қилишди. Аммо қонун асосида ишлашни истайдиган тараф топилмаяпти. Ўғриликча нусха кўчириб пул ишлашга ишқибозлар етарлича бор экан. Бу билан иш битмайди. Агар расмий ва режали равишда иш қилинса бардавом бўлади. Бир неча одам тирикчилигини ҳам ўтказади, хизматни ҳам қилади. Сизларга мувофақиятлар тилайман. Аллоҳ таоло ишларингизни ўнгидан келтирсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat