Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўғри қилдиммикан?

19:20 / 10.11.2014 | Abduqodir Hamroqulov | 1199
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Онам шок ҳолатига тушгандан сўнг докторлар мени хоналарига чақиришди ва онамни организми дориларни қабул қилмай қўйганини ва агар онамга уланган ускуналарни узишса вафот этишини ва бу ҳолатда онамни ушлаб туришдан ҳеч қандай фойда йўқлигини ва онам билан хайрлашиб олишимни айтишди. Онамни олдиларига кириб Қуръондан Фотиҳа, Бақара сурасининг бошидаги 5 оят, оятал курсий ва 89 дан 114 гача сураларини ўқидим. Сўнг "Аъузу бисмиллаҳис самъийл аълийм минаш..."ни уч мартта айтдим ва ҳашр сурасининг сўнгги уч оятини уч марта ўқидим. Сўнг уч мартадан уч бор суфлаб қўйдим. Кейин шаҳодат калимасини 7 марта айтиб розичилик сўраб, ускуналарни узишга рухсат бердим. Мен бу ҳолатда тўғри иш қилдимми? Шариъатда жон таслим этаётган инсон олдидагилар қандай амал қилишлари керак? Илтимос устоз шу ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу маълумотлар китобларимизда ёзилган. Аммо жони бор одамдан усканаларни узиш мумкин эмас. ВАФОТНИ АНИҚЛАШ ВА ИНСОННИНГ ЖИСМИДАН ҲАЁТНИ ТУТИБ ТУРУВЧИ ЖИҲОЗЛАРНИ ОЛИШ ҲАҚИДА Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1408 ҳ.с. 24 – 28 сафар (1987 йил, 17 – 21 октябр) кунлари бўлиб ўтган ўнинчи мажлисида тиббий аломатлар ила вафотни аниқлаш ва инсон жисмидан ҳаётни тутиб турувчи жиҳозларни олиш ҳақидаги масалани кўриб чиқди. Ислом Фиқҳи Академияси бу масала бўйича мутахассисларнинг ва муассасаларнинг баёнотларини диққат билан ўрганиб чиқди. Улардаги фикрлар, уламоларнинг айтган гаплари ва далилларини диққат билан ўрганди. Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди: Жисмига ҳаётни тутиб турувчи жиҳоз ўрнатилган бемордан унинг димоғи бутунлай ишдан тўхтаганидан сўнг ва учта мутахассис табиб унинг қайта ишга тушмаслигини қатъият билан таъкидласалар, ундан жиҳозларни олса бўлади. Агар юрак уриши ва нафас олиши жиҳознинг ёрдамида дувом этиб турган бўлса, шариат бўйича ўлган ҳисобланмайди. Фақат юрак ва нафас ҳам батамом тўхтасагина ўлган ҳисобланади.

Топ рейтинг www.uz Openstat