Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр хотинини ишлашини истаса

14:08 / 15.12.2013 | Marvarid Inju | 962
Шайҳ Ҳазратлари. Агар эр хотинини ишлаб, пул топишини истасаю, лекин хотин “ишлашни истамайман” деса, хотин эрга итоатсизлик қилиб қолган бўлмайдими? Яъни хотинни агар яшаш тарзлари ёмон бўлмаса, ишлаш-ишламаслиги ўз ихтиёридами ёки эрни ихтиёридами? Эр айтяптиларки “мен истаяпманми, сиз итоат қилишингиз керак”. Мен эса йўқ, аёлни ишлаш ишламаслиги ўз ихтиёрида, мажбур қилишга ҳаққингиз йўқ. Бу борада ким ҳақ? Аслида бу тортишувимизнинг асл сабаби ва тарихи узун, аммо сиздан қисқача моҳиятини сўрашни афзал билдим. Мен эса, бу борада на бирор савол-жавоб ёки фатво тополмадим. Ҳўнайиним эса, шунга оид ҳадислар ҳам борми, деб сўрадилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Эр хотинини ишлашга таклиф қилишга мутлақо ҳақли эмас. Хотинни нафақа билан таъминлашни бўйнига олиб эр бўлган. Хотинини ишла дейдиган эрнинг эркаклагиги қолмайди. Хотин унинг бу борадаги гапини рад қилишга тўла ҳақли.

Топ рейтинг www.uz Openstat