Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Овоз чиқармасдан айтилган талоқ ҳисобга олинадими?

14:16 / 11.12.2013 | Jahongir Nurmatov | 888
Ўзим ҳақимда озроқ маълумот берсам. Анчадан бери муҳлисангизман! Аллоҳни ва Расулоллоҳ с.а.в ни ва солиҳ бандаларни Аллоҳ учун яхши кўрганимдай, сизга ҳам ҳурматим ва ихлосим жуда баланд.(Профил эгаси Жаҳонгир аканинг рафиқасиман. Сизга савол йўллашимдан у кишининг ҳабарлари бор). Бир неча йилдан бери Аллоҳнинг ибодатидаман. Ҳалолга ҳавас қилиб, харомдан узоқда бўлишга ҳаракат қилаяпман қодир қилганича. Бир куни эрим билан талоқ ҳақида суҳбатлашиб ўтирганимизда, эрим бир неча йил олдин(у вақтларда намоз ўқимас эдинг, деб эслатдилар) тортишиб қолганимизда менга "Ойингникига кет" деганларини ва ичларида уч марта "талоқ, талоқ, талоқ " деганларини айтиб қолдилар. Мен бу тортишувни эсладим, лекин "Ойингникига кет" деганларини эшитмаганман, ичларида айтган талоқларинику ўз-ўзидан эшитмаганман. Буни энди бир неча йил ўтиб, ўзлари яхши ўтириб охиратдан, дунёдан гаплашиб ўтирганимизда айтиб қолдилар. Саволим ўртамизга талоқ тушганми? Қўрққан жойим талоқ тушган бўлса, уч талоқмасмикан? Эримдан талоқ деганларида қандай ният билан айтганликларини сўрадим. Эслолмадилар-у, лекин сен билан ҳеч қачон ажралиш ниятим бўлмаган, деб айтдилар. 3 та фарзандимиз бор. Мени қийинчилик ташвишга солмайди. Талоқ тушган бўлса, Аллоҳ йўлида қабул қиламан. Ҳаромга аралашиб яшашни истамайман. Шу муаммойимизни ажрим қилиб берсангиз. Имомлардан суриштирган эдик. Бирлари талоқ тушмаган десалар, бирлари фатво берадиган илмли уламолардан суриштириш керак дедилар. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан ҳам, бизлардан ҳам рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ичида айтган билан талоқ тушмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat