Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Инсон тилидаги мўъжиза

14:07 / 11.12.2013 | Muminislom | 1101
Кеча тунда бир ажойиб мўъжизага гувоҳ бўлдим. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барча махлуқотларини ўзига бўйсундириб қўйгани бизларга маълум. (القهار) Ал-Қаҳҳор Қаҳҳор - Барча махлуқотларни қабзасида тутиб, уларни ўз ҳукмига юритиб ва қудрати ила бўйсундириб турувчи. Бу ҳақиқат ҳаттоки инсон оғзида жойлашган бир парча гўшт тилимизда ҳам мужассам экан. Чунки хар сафар Аллоҳ сўзини айтганимизда эътибор бериб тилимиз ҳаракатига қаралса, у Аллоҳ сўзининг охирги (ҳ) ҳарфини айтишимиз билан тишларимиз орқасига сажда қилиб ётар екан. Ҳар сафар Аллоҳ деганда, тилимиз сажда қилган мисоли учки томонини тишимиз орқасига яшириб ётиб олар екан. Бу тилни на ақли бўлмаса на онги бўлмаса. Шу ҳолат мени анчагина ҳайратга солди. Бу мўъжизани барча кўзгуга қараб “Аллоҳ” деб тилига етибор бериб қараса, ўзи амин бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Жуда яхши гап. Худди шу ҳолатни эътибор берган одам бошқа нарсаларда ҳам мулоҳаза қилади. Аллоҳ таоло ҳаммамизни ҳидоятида собитқадам қилсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat