Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пеня ундирадиган фирма

21:55 / 29.11.2021 | Farrux | 714

Ассалому алайкум! Мен фирмада юрист бўлиб ишлайман. Фирмамиз асосан улгуржи савдо билан шуғулланади. Биз шартнома орқали маҳсулотни сотамиз. Баъзан тарафлар шартномага амал қилмаган ҳолда тўловни тўламаганликлари учун уларни биз судга берамиз. Суд томонидан аризамиз қаноатлантирилиб, пеня ҳам чиқариб беради. Бу пеня бизнинг ҳисоб рақамимизга тўланади. Мен, албатта, пеня ножоиз эканлигини раҳбарга ҳам айтдим. Саволим шундан иборатки, менинг шу фирмада иш фаолиятимни давом эттиришим жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пеня сифатида тўланган пулларни ўз эгаларига қайтаринглар. Фирмангизнинг фаолияти шариатга мувофиқ тарзда бўлишини таъминлашингиз лозим.
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Пеня тўлаш тўғрисидаги ҳукм сиз ва сизнинг фирмангиз тарафидан чиқарилмагани туфайли сизнинг олаётган маошингизга ва фаолиятингизга зарари бўлмайди, фақат ўша пуллар ўз эгадорларига қайтарилиши лозим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat