Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нега одамлар Худо буюрган ишларни қилишмайди?

06:08 / 06.12.2013 | Shakhzod | 2698
Сизнинг китобларингизни ўқиб бормоқдаман. Ҳадис ва Ҳаётни анча қисмини, Кифоя, Бахтиёр оила, Ақоид илми китобларингизни ўқиб чиқдим ва жуда кўп билмаган нарсаларимни билиб олдим ва имкон қадар амал қилиб келмоқдаман. Сиздан жуда миннатдорман. Сизнинг китобларингизни ўқиб борар эканман, мени бир савол ўйлантириб бораверарди: Нега одамлар шунча фойдали илмдан бехабар ёки нега бохабар бўлсалар ҳам амал қилишмайди экан ва ҳ.к. Ҳазрат мен бир нарсага тушунмаяпман. Ёрдам берсангиз, илтимос. Мен баъзан ёши мендан улуғ инсонлар билан суҳбатдош бўлиб қоламан. Уларнинг айримларини дунёвий ва диний илмлари меникидан кўп. Биз дастурхон атрофида суҳбатлашиб ўтирар эканмиз, улар чиройли гаплар айтишади: Масалан дунё ҳаётини таҳлил қилишиб, Худони қудратига тан бермай иложимиз йўқ ёки Аллоҳ кўриб турибдида, каби хулосаларни қилишади. Кейин эса, қани олдик деб, пиёлаларни туқнаштиришиб, яхши тилаклар билан ароқни ичиб қуйишади. Шунингдек, кўпчилик одамларнинг ҳаёт йўлларида шундай бир воқеалар бўлиб ўтадики, натижада улар худонинг ишида бу, худо кўриб турибдида, худо бор, деган гапларни айтишадида, лекин бир маҳал намоз ўқиганини билмайман. Ҳазрат мен ҳаётни шу ерига тушунмаяпман. Мана кўрди, ўз оғзи билан тасдиқлади. Энди нега Худо буюрган ишлар(намоз, рўза ва ҳ.к.) ни қилишмайди? Аксинча жон деб, ихлос билан Худо буюрган ишларни қилиб, қайтарганидан йироқлашиб яшамайди? Иккита савол берганим учун узр. Аслида иккичисини биринчисини ичида деб қарашингизни хоҳлардим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Улар урфга амал қилиб сиз айтган гапларни айтадилар. Ўзлари динимизни яхши билишмайди ва билишга ҳаракат ҳам қилишмайди. Уларнинг қалбларини моғор босган. Сиз айтган каби катта гуноҳларни қилишганда ҳам бурунларига пашша қўнганча тасир қилмайди. Аллоҳ ўшаларга ўхшатиб қўймаганига шукр қилишимиз керак. Сиз кўпроқ динимизни ўрганиб, унга ихлос билан амал қилишда бардавом бўлинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat