Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мухим савол

00:00 / 28.07.2008 | eski savollar | 1058
Ассалому Алайкум Шайх хазратлари! Аллохдан илмингиз яна хам зиёда булишини тилаб коламан.- Шайх хазратлари Мани анча вактдан бери кунглимни гаш килиб келаётган бир нарса хакда фатво беришингизни сурамокчиман.Бир неча йил олдин ман махалламиздаги бир кизга унаштирилгандим.Уша пайтда Ман тошкентда ишлардим. Кутилмаганда кунлардан бир кун уйдан кунгирок килиб мани уйга чакиришди. Борсам махаллада нохуш гаплар юрибди экан яъни манга унаштирилган киз бошка бир бола билан "гап суз" булиб кетибди. Масалага ойдинлик киритиш максадида уша киз билан учрашдим ва булган вокеани сурадим лекин у киз тан олмади хеч канака гап булмаган бу факат одамларнинг миш миш гапи деб айтди. Нима килишни билмай гангиб колдим .Махаллада юрган уртокларим, хакикатдан хам шунака гап гувохи булишганини айтишди.Уйимга келсам уйимдагилар хам каршилик кила бошлади туйимизга, юзимизни ерга каратган кизга уйланмайсан деб. Шундан кийин туйни кайтаришга мажбур булдим.( Кунглимга карши борган холатта) .Шу шу вокеа булдию ман бошка кизга уйланиб кетдим У киз уша болага эрга тегиб кетди.Ушандан бери Мани виждоним кийналади уша кизга нисбатан нохак айб куйиб зулм килиб куймадимми деб.Чунки уз кузим билан курмагандим у киззи уша бола билан гаплашиб юрганини.Хозир кийналаман ростанам унга нисбатан зулм килиб куйган булсам деб. Бир икки чогландим уша киззи кариндошларидан булса хам бориб кечирим сурашга лекин имконини тополмадим.Маслахат беринг Шайх хазратлари нима килсам виждон азобидан кутуламан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Албатта, аниқ ҳужжат ва далилсиз бировга бу каби муомала қилиш яхши эмас. Сиз тавба қилиб иккинчи бундай ишга яқинлашмасликка азму қарор қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat