Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллох гунохларимизни магфират килсин Омин!

00:00 / 26.11.2010 | eski savollar | 1027
Ассалому Алайкум устоз мени отам 3 ёшлигимда онамдан ажрашиб бошка аёлга уйланганла ва ман онам иккаламиз яшадик онам ва кариндошларимиз хеч кайсиси ислом хакида хеч кандай тушунчаси йук ва манам динимизни умуман билмасдим узи бизнивилоята Хразмда ислом дини унчалик ривожланмаган эди кн онам пул ишлаш учун хорижга кетдила ман унда 18ёшда эдим шу бн 6 йил курмадим на отам на кариндошларим мни бн умуман иши булмади кн онамни кетганидан 3 йилдан кн бир инсон бн ташиб колдим у киши олдин уйланган ва ажрашган эдила ажрашганларидан 6 йилдан кн манга турмушга чикинг дедила ман битта узим у ёкдан буёкка юргандан кура шу киши бн яшаб кета колай узимни оилам узимни уйим булади деб уша кишига турмушга чикдим лекин факат никох укитдик никохда кайнонам ва яна битта кариндошлари бор эди туй хам килишмади хужайним узла жудаям яхши инсон у кишини хам динимиздан умуан тушунчалари йук ман Аллохга мингдан минг шукурлар булсинким Танбехул гофилин деган китобни ва сизни китобларизни укиб ИСЛОМдини узи канакалигини ва бизни бу дунёга нима учун келганимизни тушуниб етдим Алхамдулиллах намозларимни канда килмайман ,Рамазон ойидан бошка кунлари хам Душанба ва пайшанба кунлари хам руза тутиб юришликни одат килганман ва Расулаллохнинг сав хадисларига иложи борича амал килишликка харакат киламан ,Алхамдулиллах хижобдаман.Ман бир хадисда укиган эдимки карз олиб бермайман деса угри булади ,никох килиб туй килмаса Зинокор булади деб укиб колдим энди бизни турмуш курганимизга хам 6йилдан утиб колди Алхамдулиллах биз жудаям бахтлимиз углимиз хам бор.Энди биз олдинги килиб куйган хатоларимизни Тавбаю надомаддан бошка яна кандай тугирласак булади илтимос ёрдам беринг Аллох сиздан рози булсин саволим узайиб кетгани учун узр суриман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Никоҳда ҳозир бўлган қариндош эркак киши бўлса, никоҳ ўқиган домла билан икки эркак гувоҳ бўлади ва никоҳларингиз тўғри. Тўй қилмаслик айб эмас. Бошқа ишларни яхшилаб ўрганиб қилишга ҳаракат қилинглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat