Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зино

00:00 / 29.07.2008 | eski savollar | 2046
Ассалому Алайкум!Зинони турлалари ва турларига яраша жазолар хакида хабардор килсангиз.Рахмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абу Бурда розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўн даррадан кўп урилмайди. Магар Аллоҳнинг ҳадди (белгилаган жазоси) бўлсагина урилади», дедилар».Бешовлари ривоят қилган. Таъзир банда томонидан белгиланадиган жазо бўлгани учун ўн даррадан ошмаслиги керак.Шунингдек, зинога белгиланган жазо бу жиноятни ихтиёрий равишда содир этган шахсга нисбатан қўлланилади. Зўрланган аёлга жазо берилмайди. Исломда умуман мажбур қилиш орқали содир этилган жиноятлар узрли ҳисобланади..Воил ибн Ҳажардан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида бир аёл намозга келаётганида, бир эркак йўлини тўсиб, уни зўрлади. Хотин дод солди. Эркак қочиб кетди. Бир гуруҳ муҳожирлар етиб келишган эди, аёл, анави одам мени ундай қилди, бундай қилди, деб айтиб берди. Эркакни тутиб келтиришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлга: «Сен кетавер, Аллоҳ сени мағфират қилди», дедилар. Уни зўрлаган эркакни эса, тошбўрон қилишга буюрдилар ва батаҳқиқ, Мадийна аҳли тавба қилса ҳам қабул бўладиган тавбани қилди», дедилар».Термизий ривоят қилган.Эри йўқ аёл ҳомиладор бўлиб қолса ҳам, зино қилган деб ҳисобланмайди. Унга дарра урилмайди, тошбўрон ҳам қилинмайди. Модомики ўзи иқрор бўлмаса ёки гувоҳлик ила исбот қилинмаса, уни зинокор дейишга изн йўқ. Гарчи эрсиз аёлнинг ҳомиладор бўлишининг ўзи кучли далил бўлса ҳам, лекин мингдан бир эҳтимол билан унинг бачадонига нутфа зинодан эмас, бошқа сабабдан тушиб қолганлиги гумони устун қўйилади.Ўзининг маҳрамлари билан зино қилган одамни ҳукумат қаттиқ таъқиб қилади. Имом Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу: «Бундай кишиларга зинокорнинг жазоси берилади. Агар маҳрамини никоҳлаб олган бўлса, аламли азоб-ла азобланади», деганлар.БОШҚА ЖИНСИЙ ЖИНОЯТЛАРКези келганда, зинодан бошқа жинсий жиноятлар ҳақида ҳам бир-икки оғиз сўз айтайлик.1. Эркак киши билан эркак кишининг жинсий алоқада бўлиши «ливота» дейилади. Бу иш энг ёмон гуноҳлардан эканлиги Қуръони Каримда бир неча бор такрорланган. Лут алайҳиссалом Пайғамбар бўлиб борган қавм бу амалга ўч бўлган, Алллоҳ таоло уларни ҳалок қилган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу жиноятга қаттиқ қарши турганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу амални қилган одам ким бўлишидан қатъи назар, уйланганми-уйланмаганми, иккисини ҳам ўлдиришга буюрганлар. Саҳобаи киромлар эса, бу жинояткорларни қандай ўлдириш тўғрисида турли ижтиҳодлар қилганлар. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу уларни қилич билан чопиб ўлдириб, жасадини куйдириб юборишни айтганлар. Ҳазрати Умар ва Ҳазрати Усмонлар (розияллоҳу анҳумо) эса, эски бинонинг тагига ётқизиб туриб, устидан деворни йиқитиб ўлдириш керак, дерлар. Ҳазрати Абдулоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу, юртидаги энг баланд жойдан бошини ерга қилиб ташлаб, кейин тошбўронга тутиш керак, деганлар. Мазҳаб имомлари ҳам шунга ўхшаш фикрлар ила ижтиҳод қилганлар. Имом Абу Ҳанифа, ҳар замоннинг ҳокими шароитга қараб, бошқалар ҳам ибрат оладиган қилиб жазолайди, дерлар. Баччабозликни одат қилган одамни ўлдириш шартлигини ҳам алоҳида таъкидлайдилар.2. Яна айтиб қўйиш лозим бўлган гаплардан бири шуки, эр киши ўз хотинининг орқасига яқинлик қилиши ҳам ҳаромдир.Абу Ҳарайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким аёл кишига ортидан келса, лаънатидир», дедилар».Имом Абу Довуд ривоят қилган..Абу Ҳарайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳайзли аёлга ёки аёл кишининг орқасидан яқинлик қилган ва фолбинга бориб, унга ишонган одам Муҳаммадга нозил этилган нарсага куфр келтирган бўлади», дедилар».Имом Термизий ривоят қилган.3. Шунингдек, ҳайвонларга яқинлик қилган одамлар ҳам катта гуноҳкор ва жиноятчи ҳисобланадилар. Баъзи уламолар уни ҳам зинокор ҳисоблайдилар ва зинонинг жазосига тортилиши зарурлигини таъкидлайдилар.Аммо ҳанафий мазҳаби уламолари бу жиноятни қилган одамга ҳоким, қози ёки бошқа масъул кишилар ўзлари билиб таъзир берадилар, дерлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat