Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нарх қўшиб сотиш

17:38 / 12.12.2021 | Фирдавс Турсунов | 1082

Ассалому алайкум! 1. Қурилиш ташкилотида ишлайман. Шу ташкилотга ўзимни пулимга сотиб олиб кейин олинган материални нархига фойда қўйиб сотишим жоизми? 2. Ташкилот мисол учун нақд пулга 50.000 сўмга товар олаётган бўлса, ўша товарни пул ўтказиш йўли билан 43.000 сўмдан топиб, 45.000 сўмдан деб пул олса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Иккиси ҳам жоиз эмас.
Баъзилар шу ўринда вакил аввал у нарсаларни ўзи учун сотиб олиб, кейин вакил қилган шахсларга улар рози бўладиган нархда сотиш ҳийласини ҳам қиладилар. Бу ўринда вакил, вакил қилган тарафнинг омонатдор кишиси ҳисобланади. Омонатдор шахс ўзига сотиб олиши жоиз эмас. Ҳар бир сотиб олган нарсаси уни вакил қилган киши учун бўлади. Унинг бу қилган ҳийласи, ҳаромни ҳалол қилиб бера олмайди. Шу ўринда шунга тегишли бир савол жавобни келтириб ўтамиз.
Савол. Мен бир ташкилотнинг ишчисиман, ташкилот раҳбари бизга машина кераклигини ва бор одам билан қийматини аниқлаб, савдолалашишим кераклигини айтди. Мен кимда машина борлиги ва қиймати қанча эканлигини аниқлаб раҳбарга айтдим. У биз келишган қийматга рози бўлди. Сотувчи олдига борганимда, сотувчи у нарсани мен учун келишилган нархдан арзогроғига беришини айтди. Бошлиқ нарх билан сотувчи айтган нархнинг ўртасидаги фарқни ўзимга олиб қолсам бўладими?
Жавоб. Сиз ойлик ёки келишилган нархга хизмат қилувчи хизматчи ҳисобланасиз. Сиз қилган савдода ҳаридор тарафидан вакил ҳисобланасиз. Сотиб олинган нарсада раҳбар рози бўлган нархдан камига келишилган суратида ҳам сизни шу ишга ёллаган одамнинг ҳаққи бўлади. Икки нарх орасидаги тафовутни ўзингизга олишингиз ҳалол бўлмайди. (“Янги масалаларнинг шаръий ҳукмлари” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat