Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яқин инсонимга атаб дуо қилиш

10:44 / 22.12.2021 | Samandar | 1363

Ассалому алайкум! Ҳозир ёнимда бўлмаган инсон учун қандай дуо қилсам бўлади? Кўпинча у ҳақида ўйласам ваҳимали ҳаёллар кела бошлайди бундан қандай қутулиш мумкун? Уни шайтондан паноҳда бўлишини, соғ-саломат бўлишини, тезроқ ёнимга қайтишини сўрашим учун махсус дуо борми? 2) Дуоларим қабул бўлиши учун қандай амалларни бажаришим ва қайси вақтда кўпроқ дуо қилишим керак?(бу саволни беришим сабаби таҳоратсиз дуо қилса бўладими ва яна эшитиб қолдимки кўплаб садақа берган инсоннинг дуолари қабул экан. Шу тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бу борада келган махсус дуони билмаймиз. Лекин шеригингизга қуйидаги ҳадисга мувофиқ яхшилик тилаб дуо қилаверинг.

حَدَّثَتْنِي أُمُّ الدَّرْدَاءِ، قَالَتْ: حَدَّثَنِي سَيِّدِي أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَنْ دَعَا لِأَخِيهِ بِظَهْرِ الْغَيْبِ، قَالَ الْمَلَكُ الْمُوَكَّلُ بِهِ: آمِينَ، وَلَكَ بِمِثْلٍ».

Умму Дардо розияллоҳу анҳо айтади:
«Хожам менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким ўз биродарини ғойибдан дуо қилса, унга вакил қилинган фаришта: «Омийн! Сенга ҳам шундай бўлсин!» дейди» деганларини эшитганини айтди».
Имом Муслим ривояти.
Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: "Аллоҳ йўлидаги биродарнинг дуоси ижобат қилинади", деганлар.
Киши ўз дўсти ҳақига унинг тириклигида ҳам, мамотидан кейин ҳам дуо қилиб туриш масъулиятидадир. Ўзига нимани сўраб дуо қилса, дўстига ҳам шуни сўраб дуо қилади. Валлоҳу аълам!

2). Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг:

https://islom.uz/maqola/5668


Топ рейтинг www.uz Openstat