Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги ният.

00:00 / 02.08.2008 | eski savollar | 5554
Ҳурматли устоз.Намозга киришдан олдин қандоқ ният қилса то'г'ри бо'лади?Ниятни қалбан қилиш керакми,ёки овозни чиқариб қилса яҳшироқ бо'ладими?Ният вақтида нималарни дилдан о'тказиш керак?Бу масалалар намоз китобларида турлича берилгани учун сизга шу савол билан мурожат қилдим.Жавоб учун олдиндан ташаккур.Аллоҳ :жж ҳайрингизни берсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ният сўзи қасд қилиш маъносини билдиради.Шариатда, қалбнинг Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун ибодатни адо этишга азму қарор қилиши ниятдир.- Ниятнинг жойи қалбдир. Қалбда ният йўқ бўлса, тил билан айтишлик кифоя қилмайди. Лекин ниятни тил билан талаффуз қилиш суннатдир.- Ниятнинг тўғри бўлиши учун ислом, оқ-қорани ажратиш ва ният қилаётган нарсаси нималигини билиш шарт.НИЯТ МАСАЛАСИЭнди ниятга оид матнларни ўрганамиз.Намозхон намозини, агар имомга иқтидо қилса, иқтидосини такбири таҳримага қўшиб қасд қилади. Қасдини талаффуз қилса афзал бўлади. Фарз ва вожибдан бошқага мутлақ намозни ният қилса, кифоя қилади. Фарз ва вожибни таъйин қилмоқ вожибдир. Ададини эмас.Ушбу матнларда ниятга боғлиқ ҳамма билиш лозим бўлган аҳкомлар зикр қилинмоқда. Уларни шарҳини ўрганайлик.Намозхон намозини, агар имомга иқтидо қилса, иқтидосини такбири таҳримага қўшиб қасд қилади. Намозхон такбири таҳримани айтишдан олдин бевосита ният қилиши керак. Агар ёлғиз ўзи ўқиётган бўлса, қайси намозни ўқиётганини қасд қилиб туриб такбири таҳримани айтиши лозим. Агар имомга иқтидо қилаётган бўлса, ўша иқтидосини ният қилиши керак. Имом бўлса ниятида ўқиётган намозини таъйин қилади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир», деганларини эшитдим».Икки шайх ривоят қилган.Ният билан ибодатлар одатлардан фарқланади. Қасдини талаффуз қилса афзал бўлади.Яъни, ниятини тили билан айтса, яхши бўлади. Айтмаса, ўзининг иши. Фарз ва вожибдан бошқага мутлақ намозни ният қилса, кифоя қилади.Чунки нафл ва суннат намозларни таъйин қилишга ҳожат йўқ. Фарз ва вожибни таъйин қилмоқ вожибдир. Ададини эмас.Чунки Бомдод, Пешин каби фарз намозлари ва Витр, ийд ва назр намози кабилар ҳам кўп. Шунинг учун, қай бирини ўқиётганини таъйин қилиш лозим бўлади. - Намоз ракъати ададини айтиш шарт эмас. Чунки фарз намозларнинг қайсиниси неча ракъатлиги маълум ва машҳур.

Топ рейтинг www.uz Openstat